Бош саҳифа / Маданият / “Томоқдан чиққан қўшиқ юракка тез боради…”

“Томоқдан чиққан қўшиқ юракка тез боради…”

Юртимизда халқ достонлари Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро, Хоразм, Наманган вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида ижро этилади. Ижрочи бахшилар дўмбира, тор, дутор чертиб, қўбиз тортиб, достон айтадилар.

Хусусан, Қорақалпоғистонда қўбиз тортиб достон айтувчиларни “жиров”, дўмбира билан куйловчиларни эса — “бахси” деб аташади.

Ижро усулига кўра, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм, Наманган достончилик анъаналари мавжуд бўлиб, Самарқанд, Сурхондарёда ички бўғиз овозда, Хоразмда очиқ қўшиқ айтиш йўли билан, Наманганда очиқ, аммо мусиқа асбобига мос ҳолда куйланади.

— Сурхондарёда томоқ билан айтиш усули кенг ёйилган, — дейди Ўзбекистон халқ бахшиси Абдуназар Поёнов. — Буни ота-боболаримиз, бахши устозларимиз томоқ юракка яқин, у орқали чиққан қўшиқ юракка тез етиб боради, дея изоҳлашган.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Нега Турон деб аталган?

Тарихий асарлар ва географияга оид манбаларда Турон, Туркистон, Туркистон губернаторлиги, Ўрта Осиё, Марказий Осиё каби …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE