Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Тизимдаги ўзгариш кутилган натижани бераяптими?

Тизимдаги ўзгариш кутилган натижани бераяптими?

Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида давлат хизматларининг шаффофлигини таъминлаш, экспорт-импорт операцияларини мамлакатнинг иқтисодий манфаатларига мутаносиб равишда амалга ошириш — тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш, инвестиция ва экспорт салоҳиятини ошириш, аҳолининг турмуш шароити ва сифатини яхшилашнинг энг муҳим шартлари ҳисобланади.

Бу борада эса божхона назорати ва расмийлаштирувининг соддалаштирилган замонавий тартиб-таомиллари қўл келади.

Ҳа, бугун барча соҳалар каби божхона тизимида ҳам катта ўзгаришлар юз берди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартлар асосида божхона органлари фаолияти ҳамда божхона маъмуриятчилиги тубдан такомиллаштирилди. Натижада эса юртимизда тадбиркорлик ва туризмни жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратилди.

Жумладан, “Божхона кодекси”га бир қанча ўзгартиришлар киритилиб, улар амалиётга жорий қилинди.

Айниқса, божхона органлари тизимида коррупция кўринишларига муросасиз муносабат шакллантирилгани халқ орасида давлат божхона хизмати обрўсини оширди ва халқнинг ишончини яна бир бор мустаҳкамлади.

       Биргина Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси мисолида оладиган бўлсак, 2018 йил давомида мамлакатимиз хавфсизлиги йўлида, 1099 та божхона қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, 2 миллиард 159,2 миллон сўмлик ноқонуний товарлар ҳамда 2 кг. 142,91 гр гиёҳвандлик воситаси ва 249 туп гиёҳвандлик ўсимлиги, 98 дона психотроп таблеткалар, 12 дона патрон, 113,4 грамм порох ва 1 дона детонатор портловчи модда кириб келишининг олди олинган. Шунингдек, жорий йил бошида ҳам юртимизга кириб келмоқчи бўлган 47.5 килограмм порох 375 дона гилза ва 400 дона гилза қопқоқлари ва 200 грамм тротил портловчи моддаси бир дона детанатор билан аниқланиб, тўхтатиб қолинди.

Божхона назоратини амалга оширишнинг замонавий шакллари ва техник воситалари татбиқ этилиши ҳисобига, божхона тартиб-томилларини амалга оширишнинг давомийлиги қисқартирилди. Бунда божхона кўригини хавфни бошқариш тизими орқали амалга ошириш механизми, яъни ТИФни либераллаштириш, инвестицион жозибадорликни ошириш ва мамлакатнинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича 2018 йил 1 декабрдан бошлаб “сариқ” ва “қизил” йўлаклар фаолият юрита бошлади. 2019 йил 1 мартдан бошлаб эса олиб кирилаётган юклар божхона назорати шаклларини тўрт йўлакли табақалаштиришнинг тўлиқ тизими жорий этилади. Яна иккита – “яшил” ва “кўк” йўлак фаолият юрита бошлайди, тадбиркорлик субъектлари ушбу йўлаклардан ўтказиладиган бўлди. Бундай “ялпи” назорат эса таш- қи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун ҳам маъмурий тўсиқларни бир мунча камайтирди. Қолаверса, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари божхона брокерларига мурожаат қилмасдан божхона юк декларацияларини интернет тармоғи орқали реал вақт режимида тўлдириш ва божхона органларига тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлишди.

Бундан ташқари, Президентимиз қарори билан 2019 йил 1 январдан бошлаб 1500 га яқин товар турларига импорт божи ставкалари пасайтирилди, 949 та товардан импорт божи ундирилмайдиган бўлди. Ўтган давр мобайнида мамлакатда халқаро иқтисодий ҳамжамиятга интеграциялашиш ва тадбиркорлик субъектлари томонидан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича изчил ишлар олиб борилди.

Шу билан бирга, божхона-тариф жиҳатдан тартибга солишнинг амалдаги тизими рақобатнинг бозор принциплари ривожланишини рағбатлантирмаяпти. Хусусан, олиб кирилаётган товарларга нисбатан божхона тўловларини тўлаш бўйича ҳаддан ташқари кенг имтиёзлар берилиши тариф жиҳатдан самарали тартибга солиш имконини бермаяпти. Ваҳоланки, индивидуал преференциялар тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун тенг бўлмаган рақобат шароитларини яратмоқда.

 Албатта, ушбу жараёнда фидокорлик билан хизмат қилаётган божхона ходимларининг меҳнатини алоҳида эътироф этиш жоиз. Чунки улар кечани кеча, кундузни кундуз демай, давлат чегараларида туриб ўз хизмат бурчларини сидқидилдан ўташмоқда. Шу боис, уларнинг меҳнатини муносиб равишда қадрлаш мақсадида бугунги кунда божхона органи ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилмоқда.

Айни мақсадда 22 декабрда давлатимиз раҳбари томонидан “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунининг имзоланиши соҳа ходимларига яна бир катта туҳфа бўлди. Унга кўра, 26 январь Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни этиб белгиланди. Энди яшил қалқон эгаларининг ҳам байрами юртимизда кенг нишонланадиган бўлди.

Албатта, бундай эътибор соҳа ходимларининг кучига-куч, ғайратига ғайрат қўшиб, шу бағри кенг юрт учун толмай меҳнат қилишга ундаши, шубҳасиз.

Шерзод Юсупов,
вилоят божхона бошқармаси
кадрлар бўлими бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мен тадбиркор бўлмоқчиман

Тадбиркорлик қилиш учун яратилган шарт-шароит халқимизга берилган катта имтиёз бўлди. Тадбиркорликнинг қайси соҳасига қўл урманг, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan