Бош саҳифа / Сиёсат / Тизимдаги ислоҳотлар самараси

Тизимдаги ислоҳотлар самараси

Бугунги кунда ички ишлар органи тизими аҳолининг тинч  ва  осойишта ҳаёти, юртимизнинг  ҳуқуқий демократик давлат  барпо этиш йўлидан изчил тараққий этишини таъминлашнинг муҳим кафолатига  айланиб  бормоқда.

Бунинг учун  тизимда давлатимиз томонидан зарур ҳуқуқий шарт-шароит, имкониятлар   яратилганлигини   алоҳида  таъкидлаш  лозим. Вилоят  ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси  бошқармаси  тизимида ҳам соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида туб ўзгаришлар  юз  бермоқда.

Бошқарма ҳудуддаги криминоген вазият тўғрисида ахборотни комплекс ва тизимли таҳлил қилиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасида мавжуд куч ва воситалардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш, шунингдек ҳуқуқбузарликнинг содир этилишига олиб келувчи сабаблар  ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф  этиш  каби  бир  қатор  вазифаларни  бажаради.

Бугунги  кунда  вилоятимиздаги  мавжуд  712 та маҳалла фуқаролар йиғинига бириктирилган профилактика инспекторларининг  меҳнат унумдорлигини ошириш борасида  ҳам  эътиборли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, вилоятимиздаги 228 нафар профилактика  инспекторига  ўзлари  фаолият олиб бораётган  ҳудуддан  хизмат уйлари   ва  автомашиналар  берилди.

Вилоятда фаолият олиб бораётган 239 та милиция таянч пунктларида   иш олиб бораётган осойишталигимиз  посбонлари юртимизда  ҳуқуқ-тартиботни  сақлаш  ва  жиноятчиликка  қарши  курашишнинг замонавий  ва самарали  усулларидан  фойдаланишмоқда.

Президентимиз  Ш.Мирзиёевнинг “Профилактика  инспекторлари бундан буён ички ишлар органларининг маҳалладаги вакили эмас, балки маҳалланинг ички ишлар органларидаги вакили сифатида ўз ишини ташкил этиши керак”, деган  гаплари  бугун  соҳа ходимлари  учун  дастуриламал  бўлиб  хизмат қилмоқда.  Шу  асосда профилактика инспекторлари фаолиятига ўзлари хизмат қилаётган ҳудудда  жиноят  содир  этилган  ёки  этилмаганлигига қараб  баҳо берилаётганлиги  ҳам  эътиборга  лойиқ жиҳатдир.

—  Профилактика  инспекторларининг  халққа янада яқин бўлгани, маҳалладошларнинг яхши-ёмон кунларида  доимо ёнида тургани, асосийси, зарур ҳолатларда ўз жойидан топа олаётганлигимиздан хурсандмиз, — дейди Денов туманидаги  “Ўшор” МФЙ  диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия ишлари  бўйича  маслаҳатчиси   Хосият   Қудратова.

Маҳалла  фуқаролар  йиғини  раиси, профилактика инспектори, яраштирув комиссияси ва “Маҳалла посбони” жамоатчилик кенгашининг  ўзаро  мустаҳкам  алоқалари   самарадорлигини янада  оширмоқда.

Жорий  йилнинг февралда Термиз туманидаги 19-сонли милиция  таянч   пунктида хизмат вазифасини олиб борган катта лейтенант Раҳим Худойқулов “Энг яхши профилактика инспектори”  республика  кўрик-танловида совриндор  бўлганлиги ҳам унинг самарали иш олиб бораётганидан дарак беради.

—  Вилоятимизнинг Ангор, Узун, Сариосиё  туманлари ИИБ ҲП бўлимлари ходимлари, профилактика инспекторларининг   ўз  хизмат  вазифаларини  астойдил уддалашга ҳаракат қилишаётганлиги   сабабли   мазкур  ҳудудларда  жиноятчилик кескин камайган, — дейди  вилоят  ИИБ  ҲПБ  бошлиғи, подполковник   Илҳом  Халилов. — Бу  борада Президентимиз томонидан  тизимга берилаётган эътибор  ҳам  ишнинг  самарасини янада оширишга   замин   яратмоқда.

 Сарвар ТЎРАЕВ,
“Сурхон тонги” мухбири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тадбиркорлар учун янги қабулхона

Юртимизда инновацион ғояларни кенг жорий қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, солиқ тизимини тубдан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan