Бош саҳифа / Сиёсат / Тизим янада такомиллаштирилди

Тизим янада такомиллаштирилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги 5690-сонли фармони билан Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилди.

Унга кўра, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш ва назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширувларнинг қонунийлиги устидан назорат қилиш эндиликда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан амалга оширилиши белгиланди. Яъни текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими Бош прокуратура тасарруфидан Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тасарруфига ўтказилди.

Вакилга ўз ваколат доирасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилиш, текширувлар ўтказиш тўғрисидаги буюртмаларни кўриб чиқиш ва уларнинг асослилигини ўрганиш, текширувлар ўтказишга розилик бериш ёки рад этиш, шунингдек, уларнинг муддатларини узайтириш ёки кўчириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун назорат қилувчи органларнинг айбдор мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш бўйича чоралар кўриш ҳамда назорат қилувчи органлар ва тадбиркорлик субъектларига соҳадаги қонунчилик нормалари қўлланилиши юзасидан маслаҳат ёрдамини кўрсатиш каби муҳим масалалар белгилаб берилди.

Бундан ташқари, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва унинг девони ходимлари ўз ваколати доирасида маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарадиган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.

Мазкур фармон асосида эндиликда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил сифатида девон ходимлари фаолият кўрсатади. Айни пайтда Сурхондарё вилоятида ҳам вакил девон ходимлари Термиз шаҳри, Ат Термизий кўчаси, 2-уйда фаолият кўрсатиб келмоқда. Шу кунгача тадбиркорларнинг 39 та мурожаатидан 29 таси ижобий ҳал этилган бўлса, 6 таси тегишли органларга қонуний кўриб чиқиш учун юборилди.  

Мурожаатларнинг ўз вақтида ҳал этилиши ва кўрилган чора-тадбирлар натижасида 3 та тадбиркорга жами 393 млн. сўмлик кредит ажратилишига, 3 та тадбиркорнинг электр тармоғига уланишига, 3 та тадбиркор масаласини вилоят ҳокимининг манзилли дастурига киритилишига ҳуқуқий ва амалий ёрдам берилди. 3 та қўлланилган таъсир чоралар қаноатлантирилди.

Давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этиш юзасидан олиб борилган назорат ишлари натижасида ўтган даврда аниқланган ноқонуний текширишлар ва мурожаатлар бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган 2 та тақдимнома киритилди.

Жойларда бевосита мутасадди идоралар билан ҳамкорликда олиб борилган чора-тадбирлар ва ҳуқуқий кўрсатмалар натижасида 10 дан ортиқ юридик шахслар фаолиятини тиклашга эришилди.

Келгусида, Сурхондарё вилоятида фаолият кўрсатувчи вакил девон инспекторлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бу соҳани ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Шавкат ЯХШИҚУЛОВ,  Аслиддин БАҲРОМОВ,
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича девонининг Сурхондарё вилоятида фаолият кўрсатувчи вакиллари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловлар бош мавзу

Бу йил сайловлар йили. Президентимиз ташаббуси билан 2019 йилнинг 25 июнида 18 боб, 103 моддадан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE