Бош саҳифа / Жамият / Тингловчилар амалиётга келишди

Тингловчилар амалиётга келишди

Юрт тинчлигини муҳофаза қилишда ички ишлар тизими ходимларининг хизмати беқиёс. Жиноятчиликнинг олдини олиш, одамларнинг осойишта турмуш кечиришини таъминлаш йўлида соҳа вакиллари кечаю кундуз ҳушёрлик билан ўз бурчларини адо этишаяпти.

Тизимга етук, фидойи ва садоқатли кадрлар етказиб беришда Ички ишлар вазирлиги  Академияси жамоасининг муносиб ҳиссаси бор. Ҳар йили сурхондарёлик ёшлардан бир гуруҳи Академияни битириб, ички ишлар тизимида самарали меҳнат қилишаётир. Воҳамизнинг шаҳару қишлоқларида ўсиб улғайган 20 нафар ўғил-қиз 2017-2018 ўқув йилида Академияни битиради. Ички ишлар вазирлигининг буйруғига асосан 4-босқич тингловчилари малака ошириш ва амалиёт ўташ учун Термиз шаҳар ички ишлар бўлимига келдилар. Вилоят ички ишлар бошқармаси мажлислар залида битирувчи-тингловчилар ва уларнинг ота-оналари билан йиғилиш ўтказилди. ИИБ  бошлиғининг ўринбосари,  кадрлар бошқармаси бошлиғи,  подполковник Фахриддин Раҳматов битирувчи-тингловчиларни тизимдаги янгиликлардан хабардор қилди, соҳанинг қийинчилигу ташвишларига чидаб, садоқат билан меҳнат қилишлари ҳақида ўз маслаҳатларини берди. Таъкидлаш керакки, 4-босқич тингловчилари амалиёт ўташлари учун Термиз шаҳар ички ишлар бўлимида ҳамма шароитлар яратилган.

М. БОЗОРОВ,
вилоят ИИБ кадрлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, майор

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE