Бош саҳифа / Жамият / Тинчликнинг таъми…

Тинчликнинг таъми…

Инсон табиати шундайки, ниманидир йўқотмагунча  қадрига етмайди. Лекин бугун тинч замон, обод ва фаровон ҳаётда яшар эканмиз, ҳар дақиқа унинг қадрига етиш учун ўтмишдан хулоса чиқариш, теварак-атрофга диққат билан назар солиб яшашимиз керак.

Яқинда телевизорда хорижлик бир аёлнинг сўзлари диққатимни тортди: “Ҳар тонг эрталаб ўқ овози билан уйғонамиз, уйларимиз портлаб буткул харобага айланди. Умуман кўчада юролмай қолдик. Болалар ҳам мактабга боришмаяпти. Ҳатто, эҳтиёжларимиз учун ҳам дўконга чиқиб келишга қўрқамиз”, дер эди. Аёлнинг гапларидан ачиниш туйсамда, фаровон ўтаётган кунимизга шукрона келтирдим.

Яқин Шарқда кечаётган бундай воқеа ҳодисалар, урушу можаролар, дину мазҳаб талашиб, муқаддас динимиз ниқоби остида бизнинг ҳам юртимизга таҳдид қилишга уринаётганлар йўқ эмас. Ахир, Ўрта Осиё гавҳари, табиий бойликларига эга бўлган Ўзбекистонимизга бутун дунё яхши-ёмон кўз билан қараб турган бир пайтда, у албатта, энг аввало халқига таянади.

Шу боис мустақил Ўзбекистонимизнинг бағрида яшаётган ҳар бир фуқаро эркин фикрлаши, тинч, осуда кунларга шукроналар айтиб, юрт учун фидойи инсонга айланиши лозим. Оддийгина сув ёки табиий бойликларни исроф қилмасдан ишлатиш ёки хонадонида ихчамгина тўй қилиб, ортиқча маблағини муҳтожларга сарфлаб, бошқаларга ўрнак бўлиш, шу тариқа одамларни ўз ортидан эргаштириш ҳам ватанпарварлик белгиси ҳисобланади.

Исроил давлатида  бир чойнак чойнинг нархи бизнинг валютамизга ҳисоблаганда 25 мингни ташкил этаркан! Лекин биз буни тасаввур қилишимиз қийин. Чунки биз кўчаларимизга сепиб, баъзан кўчаларда бепарволарча  оқизиб қўйган тоза ичимлик сувини айрим мамлакатларда ичиш учун ҳам топилмаслигини биламизу аммо бунга бепарво қараймиз.

Ҳар куни тонгда осуда тун уйқусидан уйғониб, тинчликнинг таъмини туйган ёши катта отахону онахонларимиз, балки шу юртда яшаётган, эсини таниган ҳар  бир инсон қўлларини дуога очиб, шукроналар айтса ярашади.

Шаҳринисо ФАРҲОДОВА,
ЎзМУ талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE