Бош саҳифа / Жамият / Тинчликка шукрона

Тинчликка шукрона

Шерободнинг сўлим гўшасида, оддийгина деҳқон оиласида дунёга келган Эшболта Йўлдошевдан бугун биз набиралар фахрланамиз.

У кишинингмард, танти, олийжаноблигидан ўрнак оламиз. Меҳрибон ва ҳалол инсон Эшболта Йўлдошев ҳам кўплар қатори йигитлик бурчини ўтаб қайтгач, ҳайдовчилик қила бошлади. Орадан кўп вақт ўтмай 1979 йилдаАф- ғон урушига юборилган жасур аскарлар сафида ЭшболтаЙўлдошев ҳам бор эди.

Бобом ўша давр хотираларини жуда яхши эслайди ва бугунги кун билан таққослаб, шукрона келтиради.Хотиржамлик ва тинчликнинг қадрига етишимиз лозимлигини биз набираларига доим уқтиради. Ҳар гал Хотира ва Қадрлаш куни олдидан бобомни йўқлаб келган ўқувчи-ёшлар билан суҳбат қурганда, бобом кўзларига ёш олади. Улар келтиргандаста-даста гулларни юзларига суртиб, узоқ дуо қилади.

Эшболта бобомнинг меҳнатлари ва жонкуярлиги жавобсиз қолмади,Афғон урушида жасорат кўрсатгани учун Эшболта бобом давлатимиз томонидан бир неча ёрлиқлар ва кўкрак нишонлари билан тақдирланди.

Феруза ЙЎЛДОШЕВА,
талаба

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE