Бош саҳифа / Сиёсат / Тинчлик маданияти концепцияси асосчиси

Тинчлик маданияти концепцияси асосчиси

ИСЛОМ КАРИМОВ ТАВАЛЛУДИНИНГ
80 ЙИЛЛИГИ ОЛДИДАН

Муҳтарам Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори кўп миллатли халқимизнинг ҳақиқий дил ифодаси бўлди.

Тарихда дунё аҳли яхшиларни башарият фарзанди сифатида доимо улуғлаган. Шу маънода, миллийлик ва умуминсонийлик қадрияти шаклланган. Буларни бир-биридан ажратиб бўлмайди. Ислом Каримов номи мустақил Ўзбекистон асосчиси, шунингдек, башарият фарзанди сифатида, тарих саҳифасида абадий муҳрланади.

Бошқа соҳалар қатори, Ислом Каримов фаолиятида давримизнинг бош глобал муаммоси, бутун инсониятнинг тарихий тақдирига  тегишли бўлган тинчлик ва хавфсизлик, яъни тинчлик маданияти концепцияси масаласи алоҳида аҳамият касб этади. Тарихдан маълумки, улуғ алломалар, санъаткорлар, сиёсатчилар урушлар туфайли инсоният бошига тушаётган мудҳиш жабр-зулмни, табиатга етаётган ўнгланмас зарарни ва умуман инсон ва табиат мувозанатидаги бузилишларнинг олдини олиш, яъни “дунёни қутқариш” йўлларини тинимсиз излашган, турли ғоялар ва қарашларни илгари суришган.

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистон ҳукумати таклифига кўра, 1998 йил 6 ноябрида Тошкентда ўтган якуний мажлиси муҳим аҳамиятга эга бўлди. Шу муносабат билан “Тинчлик маданияти ва ЮНЕСКОнинг аъзо давлатлардаги фаолияти” номли Тошкент Декларацияси, ЮНЕСКО Ижроия кенгашининг 155-сессияси ва унинг якуний мажлисида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И. Каримовнинг тарихий нутқида тинчлик маданияти  концепциясига асос солинган эди.

Биринчи Президентимиз тинчлик маданиятини қатъий қўлланишини изҳор этиб: “Менинг назаримда, тинчлик маданияти ғояси XXI асрдаги умуминсоний тараққиёт фалсафасининг манбаи бўлиб хизмат қилади. Бу ғоя бугун ҳам дунёда тинчлик ва барқарорликни сақлаб қолиш йўлида халқларни бирдамлик ва ҳамкорликка даъват этиши лозим” деган эди. Ислом Каримов Ўзбекис тонда турли дин вакиллари тотувликда яшаб келганини эслатиб: “Кириб келаётган XXI асрда дунёни маданият ва маънавият қутқаради”, деган эзгу ғояни илгари сурган эди.

Ислом Каримов раҳбарлигида 2000 йил 14 декабрда, Олий Мажлиснинг тўртинчи сессиясида қабул қилинган “Ўзбекистон халқига мурожаати” тарихий аҳамиятга молик ҳужжат бўлди. Унда ХХ асрга баҳо бериш билан бирга, янги — XXI аср вазифалари белгилаб берилган эди. Мурожаатда таъкидланганидек, ХХ аср мозийга юз тутмоқда. Бу юз йиллик инсон ақл-заковати ва салоҳиятининг  илму фан, техника ва маданиятининг буюк тараққиёти баробарида аянчли воқеалар даври ҳам бўлди. Бир эмас, икки жаҳон уруши, фашизм, ядро хавфи, дунёни сунъий равишда бир-бирига қарама-қарши лагерга бўлиш ва шу аснода “совуқ уруш” сиёсатини юзага келтириш, тоталитар тузум шароитида эса оммавий сиёсий қатағонлар, диний экстремизм ва халқаро терроризм сингари мудҳиш ҳодисалар айни ХХ асрда пайдо бўлди. Лекин асрниг энг муҳим интиҳоси — “совуқ уруш” даври барҳам топди.

Инсоният бугун жуда катта ҳаяжон билан янги асрга қадам қўймоқда. Лекин, шуниси ҳам борки, одамзод ўз тарихининг янги юз йиллигига ХХ асрда эришган улкан ғалабалари билан бир қаторда айни шу вақт мобайнида юзага келган кўпдан-кўп муаммолари билан ҳам бирга ўтмоқда.

Инсоният ирқи, миллати, маслагидан қатъий назар доимо аждодлари қолдирган маданий бойликлар, қадриятлар, урф-одатларига буюк ҳурмат билан қараб келган. Уларни асраб-авайлаш, келгуси авлодга ҳам бешикаст етказиш учун қайғурган. Бироқ бугунги замонда маънавий бойликларни сақлаб қолиш учун аввало, қонли можароларга барҳам бериш, тинчлик ва тотувликни қарор топтириш, тараққиёт мевалари  бўлмиш маданий мерос, осори-атиқалар, урф-одатларини асраб-авайлаш, дунё халқларига маърифат улашиш, улар илм-фан ютуқларидан бирдек баҳраманд бўлишига эришиш зарур.

Айтиш жоизки, Президентимиз Ш. Мирзиё- ев ташаббуси билан ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегияси, 2017 йил 19 сентябрида Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясидаги тарихий нутқи, 2017 йил 22 декардаги Олий Мажлисга Мурожаатномасини Ислом Каримов асос сол- ган Тинчлик маданияти тўғрисидаги Тошкент Декларациясининг узвий давоми ва унинг дунё халқлари олдидаги амалий натижаси дейиш мумкин.

Ўзбекистон истиқлол йилларида мамлакатда, минтақада ва жаҳон миқёсида тинчлик ва бар- қарорликни сақлаш учун ғоятда кенг кўламли амалий ишларни бажарди. Давлатимиз раҳбарининг минтақавий хавф сизлик орқали бутун дунёда ялпи хавфсизликка эришиш  ғояси — хавфсизликнинг Ўзбекистон модели сифатида бутун жаҳонда тан олинди. Ўзбек модели ўзининг тинчлик маданиятига содиқлик руҳи билан  халқимизнинг тарихи ва менталитетига мутлақо мосдир. Ўзбекистон инсоният тарихида турли-туман дин ва маданиятга мансуб халқ  ларга тинч ва биргаликда яшаётган юрт сифатида ноёб хусусият ва тажрибага эга.

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатида баён этилган дастурий қоидаларига амал қиладиган бўлсак, бугунги кунда бош мақсадимиз тўртта вазифани амалга ошириш билан боғлиқдир. Биринчиси — Ватан тараққиёти. Иккинчиси — юрт тинчлиги. Учинчиси — халқ фаровонлиги. Тўртинчиси — келажак авлоднинг бахт-саодатидир. Буларнинг барчаси бутун жаҳон халқлари ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликка боғлиқ. Шу боис, XXI асрни Халқаро тинчлик маданияти асри бўлишини истаймиз.

Шомат САМАТОВ,
фалсафа фанлари доктори, профессор

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Электрон рўйхат афзаллиги нимада?

Бугун давлат ва жамият ҳаёти ахборот технологияларидан айри ҳолда ривожлана олмайди. Замонавий ахборот техноло-гияларидан фойдаланиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan