Бош саҳифа / Жамият / Тинчлик қадри

Тинчлик қадри

Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 73 йил бўлди. Бу бир инсон умрига тенг муддат.

Даҳшатли урушни кўрганлар, унинг азоб-уқубатларини бошидан кечирганлар орамизда йил сайин камайиб бормоқда. Уларнинг кўрсатган фидойилик, мардлик ва жасоратлари халқимиз хотирасида абадий яшайди. Шу боис ҳам, Хотира ва Қадрлаш куни одамлар уруш қатнашчилари, фронт орти меҳнаткашлари, ота-оналаридан хабар олишади, беморлардан ҳол сўрашади, дўст-биродарларини кўргани боришади, бу ёруғ оламдан ўтган қариндошлари, яқинларининг қабрларини зиёрат этишиб, уларни эслашади.

Шаҳар ва қишлоқларимизда, маҳаллаларда, кўчаларда, қабристонларда ободончилик юмушлари амалга оширилади. Биз инсоният босиб ўтган йўл, урушлардан тўғри хулоса чиқариб, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшамоғимиз даркор. Чунки ХХI асрда ҳам урушни истовчилар йўқ эмас. Жаҳонда бўлаётган воқеаларга разм солсангиз, бу фикрни инкор этолмайсиз. Шундай экан, ҳамиша огоҳ бўлиб, она-Ватанимизни, унинг мустақиллигини кўз қорачиғидай асрашимиз, ҳимоя қилишимиз керак.

Н.Чориев, Н.Бегамова,
Тошкент тиббиёт академияси
Термиз филиали ўқитувчилари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan