Бош саҳифа / Жамият / Тинчлик қадри

Тинчлик қадри

Ватанимизнинг тинчлиги, осойишталиги барча нарсадан устун. Шу заминда яшаб, умргузаронлик қилаётган ҳар бир фуқаро унинг тинчлиги йўлида саъй-ҳаракат қилиши керак.

Айтиш лозим бўлса, бу барчамизнинг муқаддас бурчимиздир. Аммо, афсуслар бўлсинки, тинчлигимизни, осойишталигимизни кўролмаётган, тинч ва осуда ҳаётимизга раҳна солишга уринаётган айрим кимсалар ҳам борки, бундан асло кўз юмиб бўлмайди.

Асли олтинсойлик Хурсан Самадов ҳамда шўрчилик Муҳаммадсолиҳ Бадалов ва Мамаюсуб Музаффаровлар Россия давлатида ишлаб юрган кезларда йўлдан адашишди.  Ислом таълимотидан бехабарлиги уларга панд берди. Йўқса, юриш-туришининг тайини йўқ кимсаларга эргашиб, давлат ва жамиятга раҳна солувчи турли хил террорчи,  бузғунчи гуруҳларга аъзо бўлишармиди? Умрида  эл-юрт учун  бирон бир манфаати тегадиган иш билан шуғулланмаган бу кимсалар ўзга юртларда ишлаш ўрнига “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқимига аъзо бўлиш ва унинг ғояларини қўллаб-қувватлаб, давлатга қарши яширин иш олиб бориш билан шуғулландилар. Улар хорижда “ўзлаштирган” бузғунчи ғояларини юртимизга келиб давом эттирдилар ва оқибатда ҳар бири жиноят кодексининг турли моддалари бўйича айбланиб, жазога тортилдилар.

М. Бадалов —  6 йил, Х. Самадов ва М. Музаффаровлар — 7 йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Ватан тинчлигига раҳна солишга интилган, унга ёмонлик соғинганлар халқ ва миллатнинг нафратига дучор бўлиши аниқ. Огоҳ бўлинг, азиз одамлар!

А. РАСУЛОВ,
жиноят ишлари бўйича вилоят суди судьяси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan