Бош саҳифа / Жамият / Тилсиз ёвга тизгин берманг

Тилсиз ёвга тизгин берманг

Сир эмаски, ҳар йили куз мавсумида минглаб гектар майдонга экилганоқ олтинимизни териб олиш, яъни пахта мавсуми бошланади. Бу йилги мавсумда ҳам деҳқонларнинг машаққатли меҳнати эвазига етиштирилган қимматбаҳо саноат хомашёсини ёғинсочинли кунларга қолдирмай, йиғибтериб олиш учун барча зарурий чоратадбирлар кўрилган.

Бу борада Шеробод туман ёнғин хавфсизлиги бўлими томонидан ҳам профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ёнғин хавфсизлиги бўлими қошида тузилган махсус ишчи ва назорат гуруҳи жойларда фермер хўжаликлари ва пахтани қайта ишлаш корхонларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилган тайёргарликни атрофлича ўрганиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Профилактик тадбирларда пахтани қабул қилиш пунктлари, пахта тозалаш корхоналарининг бунт босувчилари, тарозибон, электромонтёр ва бошқа ишчи-хизматчилари билан тегишли тартибда тушунтириш ишлари ўтказилиб, уларга махсус йўриқномалар берилди. Шунингдек, далаларга яқин ҳудудда жойлдашган электр тармоқларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бериши, бинолар атрофини тез аланга олувчи ашёлар, қуриган хас-хашаклардан тозалашга ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ҳ. ҚОСИМХЎЖАЕВ,
Шеробод туман ЁХБ бошлиғи, катталейтенант

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE