Бош саҳифа / Жамият / Тиловат сеҳри

Тиловат сеҳри

Президентимиз  Шавкат Мирзиёев  2017 йил 1 сентябрь куни ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасида давлат ва жамоат ташкилотлари, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раҳбарияти, имом-хатиблар, маҳалла фаоллари билан учрашиб, суҳбат асносида кўп босқичли Қуръони карим мусобақасини ўтказиш бўйича таклиф  берган эди.  Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмалари асосида  Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан  юртимизда “Ўзбекистон  Қуръон  мусобақаси — 2018” танлови кенг миқёсда ташкил этилмоқда. 27-29 январь кунлари вилоятимизда    мазкур  танловнинг  ҳудудий  туманлараро саралаш  босқичлари  бўлиб  ўтди.

Қуръон тиловати баҳс ларида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари  ва Тошкент ислом университети талабаларидан ташқари, масжидлардаги имом-хатиблар, имом ноиблари, муаззинлар ҳамда Қуръони карим қироати бўйича иқтидори бўлган 18-40 ёшдаги барча эркагу аёл фуқароларимиз иштирок этишди.  Дастлабки куни  Шеробод туманидаги имом Термизий зиёратгоҳидаги давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан бунёд этилган 420 ўринли муҳташам жомеъ масжидда Шеробод, Қизириқ, Бойсун, Музработ туманларидан   келган  қори  ва   қориялар  жам  бўлишди.

Мусобақа Қуръони карим тиловати билан бошланди. Дастлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакили А.Сайфидинов Ўзбекистон мусулмонлар идораси раҳбариятининг мусобақа иштирокчиларига йўллаган табрик ва саломларини етказди.

— Сурхон замини азалдан барча соҳаларда пешқадам даҳоларни дунёга танитган. Асрлар давомида ҳадис, фиқҳ, шариат, тариқат ақида, тасаввуф илмларидан ташқари, бу юртдан  Қуръон ҳофизлари, қироат илмини эгаллаган уламолар етишиб чиқишган. Шу алломалардан бири имом Термизийдир. Бугунги тадбирнинг бу муборак заминда ўтказилишида  ҳам  ўзига  хос  маъно  бор, —  деди  нотиқ.

Республика  танлов  ташкилий  ҳайъати  раиси  Абдулҳаким  қори Матқулов ва ҳайъат раи- си ўринбосари Ҳасанхон қори Абдумажидовлар Қуръон мусобақаси иштирокчиларининг чиқишларини баҳолаш мезонини ва танлов қай тартибда, қандай низомлар асосида ўтишини батафсил тушунтириб беришди. Шунга кўра, мусобақа 18-40 ёшли эркак ва аёллар ўртасида иккита “Ҳифз” (Қуръонни тўлиқ ёд олиш)  ҳамда  “Тиловат” (Гўзал ва равон тиловат қилиш) йўналишларида  ўтказилди. Ҳудудий саралаш бос қичи  якунига кўра, 1-, 2-, 3- ўринни қўлга киритган ғолиблар танловнинг  вилоят  босқичига  йўл  олишди.

— Дунёвий илмлар олиш қаторида, диний илмни, муқаддас китобни гўзал ва равон қироат қилишни  отам Муҳаммадхон Абулфайизовдан  ўрганганман. У кишига раҳмат, — дейди танлов ғолиби Солиҳа Абулфайизова. — Келажакда юртимиздаги нуфузли олий диний таълим муассасаларида таҳсил олиб, буюк алломаларимиз, хусусан, қишлоғимизда яшаб, ижод  қилган ва мангу қўним топган буюк аллома Сўфи  Оллоёр ижодига мурожаат қилиб, уни  мукаммал  ўрганмоқчиман.

Термиз  шаҳридаги “Мурч бобо” жомеъ масжидида  ҳам Термиз шаҳри, Термиз, Ангор, Жарқўрғон, Қумқўрғон туманларидан  иштирокчилар  ўзаро  беллашишди.  Мусобақа давомида тажрибали қорилар қилган тиловатлар ҳам кечага ўзгача файз улашди.

Дарвоқе,  иқтидорли қориларни тарбиялаш, уларни рағбатлантириш, Қуръонни чуқур ёд олишга қизиқтириш  имконини берди.

Эрта тонгданоқ Денов шаҳридаги  жомеъ масжиди ҳам Узун, Сариосиё, Денов, Олтинсой, Шўрчи туманларидан  келган  танловининг биринчи  саралаш  босқичи  иштирокчилари,   диний идора вакиллари ва кенг жамоатчилик  билан  гавжум бўлди.

— Президентимизнинг хайрли ташаббуслари ижроси юзасидан Денов шаҳрида  ҳам мусобақа ташкил этилди, — дейди тумандаги “Ҳикмат” жомеъ масжиди имом хатиби Фахриддин  Худойназаров. — Бугунги тадбирда иштирок этган, ёш иқтидорли қори ва қорияларни, шогирдларимизни кузатиб, муҳтарам Юртбошимизнинг  «Қуръонни эшитиш, эшита олиш — юксак маънавият, маърифат. Қуръон  ҳеч  қачон  ёмонликка  даъват қилмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак, бу муваффақият бўлади», деган  сўзлари  бот-бот қулоғим остида  жаранглагандек  бўлди.

Туманлараро мусобақа  натижаларига кўра, Шерободда 26-40 ёшли эркаклар ўртасида  “Ҳифз” йўналишида 1-ўрин Шерзод Тошқуловга насиб этди. Абдурашид Тошев, Эшқобил Ҳусанов эса иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашди.  Тиловат йўналишида  ўз ёшлари доирасида Акбархон Абдурашидов, Шахбоз Файзуллоев, Шамсиддин Сайфуддинов, Зиёвуддин Назаров, Шохназар Равшанов, Сибғатилло Сиддиқов ғолибликка эришди.

Термиз шаҳрида бўлиб ўтган мусобақанинг “Ҳифз” йўналишида Маҳмуджон Очилдиев, Нажмиддин Самадов, Баракатуллоҳ Зиятов, Абдулахат Абдурашидов, Садриддин Ҳамидов, Абдуваҳоб Қодировлар, тиловат йўналишида эса Шаҳобиддин Садоатов, Муҳаммадкарим Усмонов, Жамол Жўраев, Ҳабибуллоҳ Тошболтаев, Аҳрор Раҳмонов, Муслим Баймиров, Исоқали Салоҳиддинов, Сажриддин Саматов, Ҳафизуллоҳ Зайниевлар ғолибликка эришдилар. Аёллар ўртасида эса  Меҳринисо Жўраева, Кибриё Муҳаммадиева, Сарвинисо Шамсидинова, Меҳринисо Нақиева, Кимё Қораева, Мадина Дўстматова, Шахноза Раҳимовалар ғолиб бўлишди. Ғолибларга кейинги босқичга йўлланма ва қимматбаҳо эсдалик сов- ғалари топширилди.

Юртимизда “Ўзбекис- тон  Қуръон  мусобақаси — 2018” танловининг вилоят босқичлари шу йилнинг бошидан март ойига қадар, республика босқичи эса  апрель ойида ўтказилиши режалаштирилган.

Сарвар ТЎРАЕВ,
журналист
И.АмирҚулов
олган сурат

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE