Бош саҳифа / Таълим / Тилларда устоз мадҳи

Тилларда устоз мадҳи

Музработ туманидаги 1-умумтаълим мактабида ушбу шиор остида адабий кеча бўлиб ўтди.

Унда туман халқ таълими бўлими, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими, маҳалла фаоллари, ота-оналар, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни мактаб директори Мусурмон Ботиров очаркан, барча мураббий ва ўқитувчиларни касб байрами билан самимий табриклади. Тадбирда сўзга чиққан шоир Сафар Омон Ватан, тинчлик, дўстлик, ёшлик, муҳаббат ва муаллимларга бағишланган шеърларни ўқиш баробарида ўзининг янги чоп этилган китобларини мактаб кутубхонасига совға қилди. Шундан сўнг, мактабнинг юқори синф ўқувчилари кўргазмали чиқишлар қилиб, шеърлар ўқишди.

— Бундай тадбирлар нафақат ўқувчилар, мактаб жамоаси, балки маҳалламиз аҳли учун ҳам катта тарбиявий аҳамиятга эгадир, — дейди “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Иброҳим Муродов. — Шу баҳонада маҳалламиздаги ота-оналар янгиликлардан воқиф бўлиш билан бирга, маданий ҳордиқ олишди. Бир зум бўлсада маърифатга, адабиётга, шеъриятга ошно бўлишди.

Сирожиддин ҚУЛБОБОЕВ,
“Музработ” газетаси мухбири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

TARBIYA VA SAVIYA

“Gapni gapir uqqanga” degan donishmandlar. Donishlar teran ildizga egaki, uning aslini ham ko‘pchilik bilmaydi. Aytilgan …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan