Бош саҳифа / Адабиёт / ТИЛ ВА ДИЛ МАДҲИ

ТИЛ ВА ДИЛ МАДҲИ

Рубоийлар

Уруғим, улусим, эй Туркий элим,
Кўз нурим, мадорим, оёғим, қўлим,
Тожимсан, тахтимсан ва ўнгу сўлим,
Закий бўл, боқий бўл, Авлодим, Тилим!

х х х

Она-Ватан дея бақирма шеърбоз,
Аввал ерга тушгин, топгин сен қўним.
Таъма деб хизматинг пеш қилма шоввоз,
Онанинг юзига сапчима иним!

х х х

Миллат деб, ва тил деб гапни оласиз,
Ирқу насаб дея ғавғо соласиз.
Кофиру мусулмон Аллоҳ бандаси,
Дунёда бир миллат — Одам боласи.

х х х

Энг олий неъматдур, жон озиғи Сўз,
Энг олий заҳардир, жон маргидир Сўз,
Энг олий қаҳирдир, энг олий меҳр,
Жаннату сақардир, жон дарди ҳам Сўз!

х х х

Шеърият — сифатим, қусурим шулдир,
Тириклик тонгида, қасирим шулдир,
Менга суянч бўлган, асирим шулдир,
Олган унвониму касирим шулдир…

Сафар ОМОН

Она тилим

Мен жаҳонга келибон сени танидим тилим,
Илк бора “Она” дея бийрон бўлган бу тилим,
Куйлаб элим бахтини саодат кўрган тилим,
Токи умрим борича ҳамроҳим бўлган тилим.

Шу элимнинг кафтида улғайиш камолотим,
Она тилимда сўзлаш бахт ила саодатим,
Юртимни чаман этай, танда жоним борича,
Пештоқимда байроғим порлар дунё борича.

Тилимнинг гўзаллиги ўзбек кўнглига тимсол,
Яна биров бормикан биздан бахтлироқ инсон.
Эркин қадам ташлайди, истиқлол фарзандлари,
Онажоним тилида сўзлашар дилбандлари!

М. ТУРДИЕВА, ўқитувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Аҳиллик самараси

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда Хоразмга яқин бир қишлоқда одамлар жуда аҳил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE