Бош саҳифа / Таълим / Тил ўрганишда самарали усул

Тил ўрганишда самарали усул

Тил ўрганиш мураккаб жараён. Ўрганувчи ёки ўқувчи бирор тилни ўзлаштирар экан, бевосита турли методлардан фойдаланади. Айниқса, ўқувчининг ёши, қизиқишлари, салоҳиятини эътиборга олиб, уларга мос келадиган услуб танлаган маъқул.

Ўқувчи дарс жараёнида бирор матн ёки диалогни ролга киришиб ижро этганда, сўзларни ўзиники қилиб олади ва матн мазмунига мос равишда ҳаракат қилади. Бу сўзларни эслаб қолишга замин яратади.

Оғзаки нутқ кўникмасининг ўсишида қизиқиш муҳим аҳамиятга эга. Ўрганувчи чет тилида ўзи, оиласи, ўқиётган мактаби, тилини ўрганаётган мамлакат ҳақида мустақил матн тузиши, уни гапириб бераётганда шунчаки баён этмай, ижро этиши лозим. Бундай ўйинлар оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантирибгина қолмай, ўрганувчининг ўзига бўлган ишончини оширади.

Қолаверса, саҳна кўринишларини ижро этиш ўйинида гуруҳларга бўлиниб ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Гуруҳлар бир-бирларини назорат қилади, баҳо беради ва ўз муносабатини билдиради. Босқичма-босқич давом этувчи бундай ўйинлар тил ўрганишда яхши самара беради.

Райҳона БЎРИЕВА,
инглиз тили фани ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Билимлилар синовларда сараланмоқда

Йилдан йилга севган соҳалари бўйича таҳсил олиб, олий маълумотли бўлиш илинжида бўлган ёшларимиз сафи тобора …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE