Бош саҳифа / Таълим / Тил – миллат кўзгуси

Тил – миллат кўзгуси

Биз тил, миллат, мамлакат мустақиллигига ҳурриятдан сўнг эришдик. Яқин йилларгача ўз тилимизда тадбирлар, йиғилишлар ўтказа олмасдик. Чунки барча ҳужжатлар рус тилида юритиларди.

Мустақиллик туфайли эса бугунги имкониятларга эришилди. Эндиликда ўзбекча сўзлар жаҳондаги нуфузли минбарлардан янграмоқда. Ўзбек тили ўнлаб хорижий мамлакатларда ўргатилмоқда. Мумтоз ва бугунги замонавий ўзбек адабиёти намуналари хорижий тилларда чоп этилмоқда. Бу эса ўзбек тилининг нуфузи ортаётганидан далолат. Яқинда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 29 йил тўлди. Шу муносабат билан вилоятимизда ҳам тил байрами ўзига хос тарзда нишонланди.

Термиз шаҳридаги А. Навоий номли хиёбонда бўлиб ўтган тадбирда ўзбек тилининг қадим ва бой мероси, жозибадорлиги ҳақида вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Қобулова, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари М. Олломуродов, Термиз давлат университети филология факультети декани М. Ҳамроевалар тўлқинланиб гапиришди.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари А. Навоийнинг муҳташам ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, таъзим бажо келтиришди. Шундан сўнг, вилоят мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан А. Навоий сиймоси гавдалантирилгани, талаба ёшлар ижросида янграган мумтоз наволар тадбирга янада шукуҳ бағишлади.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Устамани устаси олсин

Газетамизнинг сўнгги сонларини ўқиб бораётган муштарийлар сезганки, таълим масканларидан муаллифлар фаол. Таътил бошланиб, фаолиятида танаффус …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan