Бош саҳифа / Жамият / Тил – дил ойнаси

Тил – дил ойнаси

Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш, деб бекорга айтилмаган.

Ўқувчилар мактаб ёшиданоқ хорижий тилларни яхши ўрганса, бу келажакда уларни юксак муваффақиятлар сари етаклашда мустаҳкам пойдевор бўлади. Бунинг учун ўқитувчидан дарс жараёнида турли ноанъанавий усуллардан фойдаланган ҳолда  ўқувчиларни қизиқтира олиш талаб этилади.

Мен ҳам ўқувчиларимнинг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш, шу орқали дунёқарашини кенгайтириш мақсадида  дарсларда жумбоқли расмлар, қўшимча адабиётлар, хусусан, инглиз тилига оид қувноқ ўйинлар ташкил этишга киришаман. Шунданми, ўқувчилар инглиз тилини тез ўрганиб олишга ҳаракат қилишади.

Яқинда мактабимизда ташкил этилган “Қувноқ инглиз тили” тадбирида синфлар ўртасида тузилган савол-жавоблар қизиқарли кечди. Кросс ворд, шеър, эркин мавзу бўйича баҳс ларда ўқувчилар тил ўрганишга бўлган қизиқишларини намоён этишди. Айниқса, Маҳзуна Сатторова, Ҳасан Келдиев, Ҳасан Худойназаровларнинг чиқишлари тадбирга шукуҳ бағишлади.

Нигора АШУРОВА,
Термиз шаҳридаги 14-умум-
таълим мактаби ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE