Бош саҳифа / Таълим / Тил билган — эл билади

Тил билган — эл билади

Юртимиз ёшларининг хорижий тилларни чуқур ўрганишларини таъминлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар замирида келажагимиз эгаларини Ватанимиз ривожига хизмат қиладиган малакали мутахассислар бўлиб вояга етказишдек эзгу мақсад мужассам. Айни жиҳатлар Жарқўрғон туманидаги “Ситора” мактабгача таълим муассасасида бўлиб ўтган “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида ташкил этилган тадбирда иштирокчилар томонидан яна бир бор таъкидланди. Тадбирда ўқувчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда инг- лиз тили бўйича ўқув йили давомида олган билимларини янада мустаҳкамлаш учун машғулотларга қатнашдилар. Ўқувчилар ўз қизиқишларига мос мавзулар, эртаклар, қўшиқлар, шеърларни инглиз тилида ифода этишган бўлишса, фан ўқитувчилари ҳар бир боланинг қобилиятидан келиб чиқиб, тилни тез ўзлаштиришга оид педагогик технологиялардан қандай фойдаланишлари лозимлиги ҳақида тушунтиришлар беришди.

С.ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қалбни ёритувчи маёқ

Онам қишлоқдаги мўъжаз кутубхонада ишлардилар. Бутун ҳаётим давомида китобни севишни, уларга меҳр қуйишни онамдан ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE