Бош саҳифа / Жамият / Тил билган—эл билади

Тил билган—эл билади

2012 йил 10 декабрда “Чет тилларни ўргатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилингандан сўнг чет тилларни ўқитишнинг комплекс тизими ишлаб чиқарилди. Айни кунда кўп минг сонли мамлакатимиз ёшлари томонидан чет тилларини ўрганишга бўлган интилиш ушбу юксак эътиборнинг ҳосиласидир.

Коллежимизда ҳам ёшларга чет тилларни ўргатишга жиддий аҳамият берилмоқда. Чунки, хориж тилларини ўрганиш ёшларимиз, қолаверса, мамлакатимиз аҳолиси учун ҳам ўша мамлакатларнинг тарихи, тараққиёти, адабиёти ва санъати, маънавиятини ўрганиш ва хабардорликнинг асосий мезони ҳисобланади.

Барчамизга яхши маълум, бошқа мамлакатларга оид маълумотлар билан танишиш ёшларимизнинг билими ва дунёқарашининг янада шаклланишига хизмат қилади. Шу боис, турли хорижий тилларни билган ёшларнинг фикрлаши, дунёқараши бошқа тенгдошларига нисбатан анча шаклланган бўлади. Келажакларини ҳам ана шу билимлари асосида шакллантириб, аниқ йўналишга солиб олишади.

Шу ўринда, мактаб ёшидаёқ балаларнинг турли хориж тилларни ўрганишига ота-оналар томонидан эътибор берилса, улар келажакда дунёни янада теранроқ нигоҳлар ила англаб етишади.

Наргиза ПИРНАЗАРОВА,
коллеж ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan