Бош саҳифа / Жамият / “Тиббиётга замонавий ёндошув”

“Тиббиётга замонавий ёндошув”

Бугунги кунда мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлан-тириш, замонавий ёндошувларни амалиётга жорий этиш, талаба-лар билан ишлашда инновацион ғояларни татбиқ этиш масаласига эътибор қаратилмоқда.

Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини асраш тиббиёт ходимлари олдидаги энг масъулиятли вазифалардандир.

Шу боисдан, Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида талабалар илмий салоҳиятини ошириш масадида устоз-шогирд тамойили йўлга қўйилган. Ҳар бир талаба ўзига бириктирилган профессор-ўқитувчи билан биргаликда иш олиб боради. Бу эса келгуси фаолиятлари учун қулайликлар яратади.

Термиз филиалида “Тиббиётга замонавий ёндошув” мавзусидаги илмий-амалий анжуман ҳам айнан талабаларнинг илмий иқтидори ва қобилиятини ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.

Илмий-амалий анжуманда талабалар тўрт тармоқ бўйича ўз йўналишларига оид инновацион ғояларни илгари суришди. Анжуман якунида юқори натижага эришган талабалар диплом ва сертификатлар билан тақдирланишди.

Матлуба СаҲиева

ТТА Термиз филиали

кенгаш котиби

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE