Бош саҳифа / Жамият / ТИББИЁТЧИЛАР КЕНГАШДИ

ТИББИЁТЧИЛАР КЕНГАШДИ

Кеча вилоят “Матбуот уйи”да Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали ташаббуси билан “Клиникагача бўлган фанларнинг тиббий таълимдаги ўрни” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Тадбирга Тожикистон, Озарбайжон, Қозоғистон каби республикалар ҳамда мамлакатимизда фаолият юритаётган олийгоҳлар профессор ўқитувчилари, туман тиббиёт бирлашмалари бош шифокорлари ва соҳа ходимлари иштирок этишди.

— Хабарингиз бор, 2018 йилда Президентимизнинг ташаббуслари билан Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали ташкил қилинган эди. Бунга сабаб, айни пайтда вилоятимизда 3000 нафарга яқин шифокор етишмайди. Айни пайтда вилоятимизда ана шу талабга нисбатан 50 фоиз шифокор фаолият юритмоқда. Афсусланарли жиҳати шундаки, айни пайтда соҳада ишлаётган шифокорларнинг тенг ярми нафақага чиққан ёки нафақа ёшида. Бугун бир давра атрофида жамланган шифокорлар тиббий таълим соҳасидаги ютуқ ва муаммолар хусусида ўзаро фикр алмашдилар. Олиб борилаётган бу тадбирлар, албатта, тиббий таълимда ўз самарасини беришига ишонса бўлади, — дейди Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Эргаш Бердиев.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тадбир ўтказилди

Кўнгилсизликнинг олдини олиш мақсадида ходимларимиз Собир Термизий номидаги вилоят ахборот кутубхона маркази ишчи ходимлари билан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan