Бош саҳифа / Жамият / Тиббий кўрик

Тиббий кўрик

16-20 май кунлари Ўзбекистон халқ демократик партияси вилоят Кенгаши ташаббуси билан Термиз шаҳридаги “Маърифат”, “Сурхон соҳили”, “Шодлик”, “Жўйжангал”, “Паттакесар” ҳамда “Аму соҳили” маҳаллалари аҳолиси учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди.

“Кексаларимизнинг фаровон ҳаёти учун масъулмиз” лойиҳаси доирасида ташкил этилган кўрикда 476 нафар фуқаро Тошкент шаҳридаги “Nafis Medical”  масъулияти чекланган жамиятининг олий тоифали шифокорлари томонидан тиббий текширувдан ўтказилди. Шифокорлар 124 нафар кекса ёшлилар ҳамда ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уйларига бориб, уларнинг саломатлигини текширувдан ўтказганликлари нуроний отахон-онахонларимиз учун яна бир қулайлик бўлди. Шунингдек, 116 нафар беморга саломатлигини тиклаш учун зарур бўлган дори воситалари бепул тарқатилди. Бундай оммавий равишда ўтказиладиган тиббий кўриклар нафақат аҳолига қулайлик яратади, балки уларнинг ўз саломатликларига бефарқ бўлмаслигига, тиббий саводхонлигини оширишга ҳам хизмат қилади.

Ф.БОЛТАЕВА,
ЎзХДП вилоят Кенгаши бўлим бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Термизда замонавий лаборатория маркази очилди

Вилоятимизда Туркиянинг “Kani-med” компанияси томонидан замонавий лаборатория маркази ишга туширилди. Компаниянинг Термиз шаҳрида марказий офиси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan