Тест синовлари бошланди

0
27

Жорий йилнинг 29-31 июль кунлари вилоятимиздаги мавжуд олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан тест синовларига кириш учун рухсатномалар тарқатилгач, 1 августдан бошлаб тест имтиҳонлари бошланди.

Тест жараёнлари 15 августгача ҳар куни икки сменада ўтказилаяпти. Абитуриентлар ўз рухсатномаларида кўрсатилган санада тест синовларида иштирок этишаяпти. Афсуски, кенг миқёсда тарғибот-ташвиқот ишларига қарамай айрим ёшларимиз давлат тест имтиҳонларига “шпаргалка”, уяли телефон аппарати ва бошқа ёрдамчи воситалар олиб киришга уринишмоқда. Бундай абитуриентлар шу вақтнинг ўзида тест жараёнларидан далолатнома асосида четлатилмоқда. Абитуриент ўзи ҳужжат топширган олий таълим муассасига ўқишга кирган ёки кирмаганлигини тест синовидан ўтган куннинг эртасидаёқ Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали билиб олишаяпти.

— Тест жараёнлари адолатли ва шаффоф тарзда ўтаяпти, — дейди шўрчилик Муяссар Мардонова хушнудлик билан.

Синовлар катта залларда, фое ва мажмуаларда ташкил этилганлиги, бунинг устига тасвирга олиш ускуналари ўрнатилганлиги, тасвир бир вақтнинг ўзида ота-оналарнинг эътиборига ҳам ҳавола этилаётганлиги қувонарли.

Дарвоқе, жорий йилдан бошлаб ота-оналар фарзандларининг тест жараёнларига қатнашишларини махсус ташкил этилган ҳудудда мониторларда кузатишмоқда. Бу ҳам тест синовларининг очиқ, ошкора ўтаётганидан дарак бермоқда.

Бу йилги қабул жараёнларига вилоятимиздаги олий таълим муассасаларига 57 минг дан ортиқ ўғил-қиз ҳужжат топширган.

Сарвар ТЎРАЕВ

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг