Бош саҳифа / Жамият / Тешиктош – тарихидан сўзлайди

Тешиктош – тарихидан сўзлайди

Дунё олимлари ва халқларини ҳайратга солиб келаётган Тешиктош ғори Бойсун тоғида жойлашган бўлиб, денгиз сатҳидан 1500-1600 метр баландликда.

Унинг бўйи 7, эни 20, узунлиги эса 21 метр. Fорнинг шифти тешик бўлгани учун гулхан ёқилса, тепадаги туйнукдан чиқиб кетаверган. Fорда 1,5 метр қалинликда 5 маданий қатлам бўлиб, ҳар қатламдан биттадан, баъзиларида эса иккитадан, диаметри 40 сантиметр, сатҳи 2 метрга етадиган гулхан қолдиқлари топилган.

Тешиктош ғори шунчаки сайёҳлар учун томоша маскани эмас, балки илмий доира вакилларини ҳам доимий мулоҳазага, мунозарага чорлаб келади. Археолог Окладников бу ғордан 8-9 ёшли боланинг бош ва склет суякларини топган. 1949 йилда антрополог Герасимов бош суяги асосида Тешиктош одамининг юз тузилишини тиклаган. 1973 йили антрополог Алексеев Тешиктош одамини тўла ўрганиб чиққан. Унинг фикрича, склет аёл кишиники бўлиб, инсон эволюциясининг неандертал фазасига мансуб. Шундан сўнг, инсоният тарихи ҳақида сўз борганида, албатта, дастлаб айнан тешиктош ғори тилга олина бошланди.

Бугун юртимизда тарихни ўрганиш, уни тадқиқ этиш борасида катта ишлар олиб борилмоқда. Неандертал одамзот наслининг айнан юртимизда топилгани барчамизга ифтихор бағишлайди. Зотан, дунё тамаддунига ўз ҳиссасини қўшган она заминимиз, одамзотнинг илк наслини ҳам ўз қучоғида улғайтирган, камол топтирган.

А. МАҲМУДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan