Бош саҳифа / Таълим / Терроризмга ўрин йўқ

Терроризмга ўрин йўқ

Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида “Тинчлик – энг олий неъмат”, “Исломда экстремизм ва терроризмга ўрин йўқ” каби мавзуларда тадбир ташкил этилди. Унда филиалнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба ёшлар иштирок этдилар.

Филиал директори Н. Дияров ёшларни тўғри йўлдан оздирувчи бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш, зарур вақтда ана шундай кучларга маърифат билан курашиш кераклиги хусусида тўхталди. Шундан сўнг, Термиз шаҳар бош имом-хатиби Н. Чориев сўзга чиқиб, мамлакатимиз мустақилликка эришган кунлардан бошлаб халқимизнинг орзу-умидлари амалга ошиб, қадриятлари тиклангани, масжид-мадрасалар мўмин-мусулмонларга қайтариб берилгани, ислом таълимотларидан элимиз яна баҳраманд бўла бошлаганини таъкидлаб ўтди.

Ҳозирги даврда ислом динини ниқоб қилиб, ўзларини мусулмонман дея, қўпорувчилик, террорчилик ҳаракатларини олиб бориш жараёнида бегуноҳ одамларнинг ўлимига сабабчи бўлаётган манфур кимсаларнинг қилмишлари ҳақида талабаларга батафсил тушунтириб берди.

Тадбир баҳс-мунозараларга бой бўлди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олишди.

Тошкент тиббиёт академияси Термиз

филиали матбуот хизмати

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қалбни ёритувчи маёқ

Онам қишлоқдаги мўъжаз кутубхонада ишлардилар. Бутун ҳаётим давомида китобни севишни, уларга меҳр қуйишни онамдан ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE