Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Термизлик пиллакорлар ғайрати

Термизлик пиллакорлар ғайрати

Термиз тумани меҳнаткашлари бу мавсум уч марта ипак қурти парваришлашга қарор қилишган. Туман “Агро пилла” МЧЖ бошлиғи Маматали Қиличевнинг фикрига кўра, бунинг учун барча имкониятлар мавжуд. Биринчи марта ипак қурти парваришлашда пиллакорлар 89,2 тонна ҳосил топширишлари керак. Мавсум давомида 3 366 та оилавий звено аъзолари қуртхоналарда мўл ҳосил тўплаш учун ўзаро беллашиб меҳнат қилдилар.

Мавсум жараёнида пиллакорларга “Агропилла” МЧЖ мутахассислари томонидан ҳар томонлама кўмак берилди, агрономлар эса оилавий звенолар қуртхоналарида бўлиб маслаҳатларини аяшмади. Айниқса, дастлабки мавсум ипак қурти парваришлаётган ёш пиллакорларга тажрибали пиллакорлар ҳамда соҳа мутахассислари ёрдамлашишди. Пиллакорлар аввалги мавсумдагидек барг излаш ва келтириш ташвишидан халос бўлишди, бутун эътиборларини жониворларни намунали парваришлашга қаратдилар. Пиллакорларнинг баъзида тунлари ухламай меҳнат қилганлиги, хона ҳарорати мўътадил сақланганлиги эвазига қуртхоналарда жониворлар яхши ривожланди.

Ишни намунали ташкил қилган оилавий звеноларнинг қуртхоналарида ипак қурти барвақт пилла ўради. Тажрибали “кумуш тола” ижодкорлари ҳосилни териш ва қабул пунктларига етказиб беришда ҳамжиҳатлик билан меҳнат қилишаётир. Қисқа фурсатда қуртхоналардан 31 тонна сифатли хомашё йиғиштириб олиниб, тайёрлов идораларига етказиб берилди.

Насиба Қиличева, Баҳодир Чориев, Анвар Бердимуродов бошлиқ оилавий звеноларнинг аъзолари ҳаммадан барвақт ҳосил топширишди. Мазкур звеноларнинг тажрибали пиллакорлари ҳар қути ипак қуртидан ўрта ҳисобда 55 килограмдан ҳосил йиғиб топширишди. Бу мавсум ипак қурти пилла ўраш пайти сунъий дасталардан унумли фойдаланганлиги туфайли етиштирилган ҳосил сифатли бўлди. Бугун пиллакорларнинг ўзи ҳам йирик-йирик сифатли пилла етиштирганликларидан қувончлари чексиз.

Туман пиллакорлари қуртхоналардаги пиллани тезроқ йиғиб олиш билан бирга иккинчи марта ипак қурти боқишга ҳам пухта ҳозирлик кўришаяпти. Бунинг учун барги ўриб олинган тутзорлар қайтадан озиқлантирилиб суғорилмоқда.

ЎЗ МУХБИРМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тадбиркорга тўсиқ бўлманг!

Ангор туман ҳокими 2018 йил 6 июлда фуқаро Жўраева Мадинабонуга тумандаги “Наврўз” маҳалласи Ҳаким Термизий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE