Термизда янги шифохона очилди

0
62

Маълумотларга кўра, аҳоли ўртасида биргина кўз катарактасини жарроҳлик йўли билан даволашга муҳтожлар сони айрим хасталикларга нисбатан кўп.

Вилоят  офтальмология  шифохонасида йилига биргина кўз катарактаси билан оғриган беморларнинг камгина  қисмига  жарроҳлик амалиётлари ўтказиб келинаётган эди.  Қолган беморлар эса узоқ йўл босиб бошқа вилоятларга, хусусан, пойтахт шифохоналарига боришга мажбур бўлаётган эди.  Энди эса бу муаммоларга барҳам бериладиган бўлди. Термиз  шаҳрида   вилоят аҳолисига кўрсатилаётган офтальмология ёрдамини янада такомиллаштириш мақсадида Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази  филиали  очилди.  Термиз филиалининг очилиш маросимида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, республика соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбар-ходимлари,  кенг  жамоатчилик  вакиллари  иштирок  этишди.

Тадбирда  таъкидланганидек, воҳамизда сўнгги  икки  йил мобайнида тиббиёт соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар самарасида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифат жиҳатдан замонавий, жаҳон андозаларига мос келадиган  даражага олиб чиқилаётир.  Филиал 70 ўринли. Эндиликда бу ерда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш билан бирга кўз касалликлари профилактикаси, диагностикаси ва даволашнинг замонавий илғор усуллари,  телемедицина  қўлланилади. Шифохонага сўнгги русумдаги “Catarex os-3” (Швейцария),  “Statim” (Канада) ва  бошқа замонавий  тиббий  ускуналар ҳам  келтирилиб, аҳоли  хизматига   топширилди.

Ўз МУХБИРИМИЗ

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг