Бош саҳифа / Спорт / Термизда спорт байрами

Термизда спорт байрами

Термиз  темир  йўл  вокзалида пойтахтдан ва юртимизнинг турли ҳудуд-ларидан келган олимпиада ўйинлари совриндорлари, таниқли мураббийлар ҳамда спортчиларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, миллий олимпия қўмитаси ҳудудий вакиллиги, вилоят  бокс  федерацияси  масъуллари, талаба-ёшлар ва ОАВ  вакиллари   иштирокида  ўтказилган  тадбирда воҳага ташриф буюрган  спорт  усталари ва уларнинг мураббийларига  ташкилотчилар томонидан самимий миннатдорлик  билдирилиб, мусобақада  зафар  ёр  бўлишини  тилашди. Шундан  сўнг  ТерДУда  матбуот  анжумани ўтказилди. Унда Ўзбекистон бокс федерацияси  бўлим бошлиғи  Муроджон  Мамадалиев, миллий терма жамоа катта мураббийси Раҳматжон  Рўзиохунов, мусобақа  бош  ҳаками  Жасур Қурбонов, вилоят бокс федерацияси раиси Бекзод Тўрабоев, олимпиада ўйинлари совриндорлари Баҳодир Жалолов, Шаҳобиддин  Зоиров, Муроджон  Аҳмадалиевлар  иштирок  этиб, ОАВ вакиллари ҳамда анжуман қатнашчиларини қизиқтирган саволларига   жавоб  беришди.

— Мусобақани ўтказишдан асосий  мақсад,  ўзбек бокси шарафини ҳимоя қиладиган муносиб номзодларни терма жамоа сафига жалб қилишдан иборат. Терма жамоамизнинг  бир  нечта аъзолари  профессионал  боксга  ўтганлиги сабабли  уларнинг  ўрнини  моҳир спортчилар билан тўлдиришдан иборатдир, — деди мураббий  Раҳматжон   Рўзиохунов.

Термиз шаҳридаги “Алпомиш” спорт  мажмуасида  катталар ўртасида бокс бўйича Ўзбекистон   чемпионатининг  тантанали  очилиш   маросими  ҳам бўлиб ўтди.

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ғолиблар муносиб тақдирланди

Олдин хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ал Ҳаким ат Термизий хотирасига бағишланган кураш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan