Бош саҳифа / Таълим / Термизда Президент мактабига қабул бошланади

Термизда Президент мактабига қабул бошланади

2021-2021 ўқув йилида республика бўйича жами 1622 нафар, жумладан, Сурхондарё вилоятидаги Президент мактабига 5-синфдан 10-синфгача, ҳар бир синфга 26 нафардан жами 144 нафар ўқувчи қабул қилиниши режалаштирилган. Ҳозирда мазкур мактабга ҳужжатларни қабул қилиш ва саралаш имтиҳонларини ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Хўш, ҳужжатлар қай тартибда қабул қилинади, имтиҳонларчи? Бу савол кўпчиликни ўйлантирмоқда. Уларга батафсил жавоб олиш учун Давлат тест маркази вилоят бўлими раҳбари Ёқуб Каримовни саволга тутдик.

  • Ҳужжатлар қай тартибда қабул қилинади?
  • — Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Президент мактаблари тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 526-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тасарруфидаги Президент макtабларига ўқувчиларни қабул қилиш мақсадида иқтидорли болаларни аниқлаш ва саралаб олиш тартибини белгиланди. Унга кўра, 5-,6-,7-,8-,9- ҳамда 10-синф ўқувчилари мактабга қабул қилиниш учун жорий йилнинг 5 июнидан 25 июнига қадар онлайн тартибда ҳужжатларни топширишлари мумкин. Шундан сўнг, талабгорлар мактабга қабул қилиниши учун икки босқичли саралаш имтиҳонларидан ўтишлари лозим. Имтиҳоннинг биринчи босқичи 20-25 июнь, иккинчи босқичи эса 20-25 август кунлари бўлиб ўтади.
  • Кимлар ҳужжат топшира олиши мумкин?
  • Номзодларга қўйиладиган талаблар:

Аъло баҳолар. Талабгорлар қуйида келтирилган STEAM

фанларидан 2020-2021 ўқув йилини аъло баҳоларга тугатган бўлиши шарт.

  1. Математика (4-,5-,6-синф)
  2. Алгебра (7-,8-,9-синф)
  3. Геометрия (7-,8-,9-синф)
  4. Информатика ва ахборот технологиялари (5-,6-,7-,8-,9-синф)
  5. Физика (6-,7-,8-,9-синф)
  6. Кимё (7-,8-,9-синф)
  7. Биология (табиатшунослик) (4-,5-,6-,7-,8-,9-синф)

Ўқув жараёни. STEAM математика, физика, кимё, биология ва

компьютер таълими инглиз тилида олиб борилади.

          Ҳудудий мансублик. Талабгор ўқиётган мактаб Президент мактаби ташкил этилган ҳудудга мансуб бўлиши лозим.

  • Имтиҳонлар қайси тилда ва қайси фанлардан бўлиб ўтади?
  • Президент мактабига кириш имтиҳонлари талабгорларнинг

хоҳишига қараб, ўзбек, инглиз ёки қорақалпоқ тилида бўлади. Имтиҳон биринчи босқичда математика фанидан 30 та тест топширилади. Биринчи босқич натижасига кўра, қабул квотасида белгиланган ҳар бир ўринга 20 нафар ҳисобидан максимал балл тўплаган талабгорлар 2-босқичга йўлланма олади.

          Иккинчи босқичда: – ахборотни таҳлил қилиш ва солиштириш қобилиятини аниқлаш (таҳлилий фикрлаш) бўйича – 16 та масала,

  • мантиқ элементлари бўлган математика (муаммони ечиш) фанидан – 24 та масала,
  • инглиз тилидан 55 та тест саволлари берилади. Белгиланган вазифалар учун жами 150 дақиқа вақт ажратилади.
  •  
  • Қандай ҳужжатлар талаб этилади?
  • Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома
  • Белгиланган шаклдаги маълумотнома (талабгор ўқиётган мактаб директори томонидан тасдиқланган нусхаси)
  • 3х4 ўлчамдаги расм (охирги 2 ой давомида туширилган)
  • Баҳолар табелининг нусхаси (2020-2021 ўқув йили натижасига кўра мактаб директори томонидан тасдиқланган)
  • Талабгор ҳамда унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар фуқаролик паспорти маълумотлари (телефон рақами, электрон почта манзили).
  • Ўқувчилар ётоқхона билан таъминланадими?
  • Албатта, ўқувчиларнинг барчаси ётоқхона билан таъминланади,
  • ўқувчилар ҳафтанинг душанба-жума кунлари мактаб ҳудудида қолиб, таълим олишади.

Феруза Раҳмонқулова суҳбатлашди

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

42 yil avval uchinchi Renessansni boshlagan ayol

Aksariyat odamlardan rahbarlikka ishtahasi boryo‘qligini so‘rasangiz, jon-jon, deya bunga rozi bo‘lishini aytadi, tag‘in boshqa birovlar …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan