Бош саҳифа / Жамият / Термизда «Истеъмолчилар уйи» ва «Ҳуқуқий маслаҳат» маркази қурилади

Термизда «Истеъмолчилар уйи» ва «Ҳуқуқий маслаҳат» маркази қурилади

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Ж.Саримсоқов Сурхондарё вилоятида амалга ошираётган навбатдаги хизмат сафари доирасида Термиз шаҳар ҳокими И.Худойбердиев  билан учрашди. Унда истеъмолчилик маданиятини ошириш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳамда фуқаролар ўртасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш, аҳолининг истеъмолчилик ҳуқуқларини таъминлашда самарали стратегияларни ишлаб чиқиш, жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий шаклларини ривожлантириш борасида фикрлар алмашилди.

Бундан ташқари, аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва уларга тезкор ечим топиш, мурожаатлар билан ишлашда самарадорликни таъминлаш мақсадида, «Фуқаро – жамоат ташкилотлари – давлат» бирлиги концепцияси асосида муаммоларни маҳаллабай тизими орқали аниқлаш ва ҳал этиш механизми муҳокама қилинди.

Шунингдек, шаҳарда «Истеъмолчилар уйи» маъмурий комплекси ҳамда «Ҳуқуқий маслаҳат» марказини қуриш борасида фикрлар алмашилди.

Маъмурий комплексда ташкил этилган «Истеъмолчи кутубхонаси» фондидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва истеъмолчилик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар, сиёсий-иқтисодий қўлланмалар, маърифий, бадиий, илмий оммабоп китоблар, республикамизда нашр қилинадиган ижтимоий-сиёсий газета-журналлар ўрин олади. Кутубхонада замонавий «Book cafe» ва бепул WiFi тизими ҳамда интернет орқали зарур адабиётларни топиш ва харид қилиш имконини берувчи «eReader» электрон ўқув қурилмалари билан жиҳозланади.

 «Ҳуқуқий маслаҳат» марказларида аҳоли муаммоларини тизимли ўрганиш ва уларнинг аниқ ҳал этилишида давлат бошқаруви ва хўжалик бошқаруви органлари билан ижтимоий шериклик асосида ҳамкорликда ишлашнинг янгича тизими йўлга қўйилади. Айни шу мазмундаги учрашувлар вилоятимиздаги барча туманларда ҳам бўлиб ўтди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Талабалар учун вилоят ҳокими стипендияси жорий қилинади

Ёшлар фестивали доирасида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Санъат саройи атрофидаги боғда ўтган учрашув …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan