Бош саҳифа / Жамият / Термизда форум ўтади

Термизда форум ўтади

Вилоят ҳокимлигида видеоселектор тарзида ўтказилган навбатдаги ҳокимлик соати йиғилишида 2019 йилнинг 22-27 август кунлари Тошкент, Термиз ва Самарқанд шаҳарларида “Ўзбекистон — буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империя, дин, маданият” мерос ҳафталиги бўлиб ўтиши муҳокама қилинди.

Ушбу ҳафталик доирасида 24-25 август кунлари Термиз шаҳрида “Ўзбекистон — цивилизациялар чорраҳаси” номли халқаро археология форуми ўтказилиши кўзда тутилган.

Мамлакатимиз тарихий-маданий меросини асраш, ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилаётган ушбу форумда 300 нафарга яқин дунё илм-фани вакиллари, таниқли археолог олимлар, музейлар ва илмий институтлар раҳбарлари иштирок этиш истагини билдирган. Мазкур халқаро форумга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ижроси ҳам кўриб чиқилди.

Форумга ҳозирлик доирасида халқаро анжуман ўтказиладиган Санъат саройи ва Термиз археология музе-йини тайёрлаш ва техник жиҳозлаш, анъана ва қадриятларимизни тарғиб этувчи миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этиш, форум қатнашчилари учун меҳмонхоналарда жойлар ҳозирлаш, Термиз туманидаги Фаёзтепа ва Музработ туманидаги Кампиртепа қадимий меъморий ёдгорликларида улар учун қулайликлар яратиш ва бошқа ташкилий ишларнинг бориши юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланиб, қўшимча вазифалар белгиланди.

Йиғилишда, шунингдек, деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари ва савдо мажмуаларида озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ҳамда нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш бўйича ви-лоят истеъмолчилар ҳу-қуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси томонидан олиб борилаётган ишлар, Президентимизнинг шу йил 30 апрель 1 май кунлари вилоятимизга ташрифи давомида берилган топшириқлари ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг  навбатдан ташқари сессияси мажлис баёни ижроси, 2019 йилнинг учинчи чораги ҳамда июль ойи учун белгиланган ҳудудий экспорт кўрсаткичларининг бажарилиши аҳволи тўғрисидаги масалалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE