Айни пайтда Термиз туманидаги “Янгиер” маҳалласидаги ички кўчалар таъмирланмоқда, дея хабар беради туман ахборот хизмати. Мазкур маҳалла янги ташкил этилган аҳоли пункти бўлганлиги сабабли янги ички йўллар очилиб, текисланиб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бу қурилиш-ободонлаштириш ишларига туманнинг оғир ҳудудларида жойлашган 4 та маҳалла фуқаролар йиғинларида “Обод маҳалла” ва “Обод қишлоқ” дастурлари доирасида қўл урилаётир. Хусусан, бу бўйича “Йўл харита”лари ҳам ишлаб чиқилиб, тасдиқланган.

“Йўл харита”сига мувофиқ туманнинг “Янгиер”дан ташқари, “Қўнғирот”, “М.Эштемиров” ва “Орол” маҳаллаларида ҳам жами 87,2 км узунликдаги ички йўлларга тош тўкилиб таъмирлаш ишлари олиб бориш режалаштирилган.
Буларнинг натижасида аҳолига яшаш учун қулай шарт-шароит яратиш кўзда тутилган.