Бош саҳифа / Жамият / Термиз халқаро конференцияга мезбонлик қилмоқда

Термиз халқаро конференцияга мезбонлик қилмоқда

Давлатимиз раҳбарининг “Китоб маҳсулотлари-ни чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлан-тириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши юртимизда китобхонликни тарғиб этиш билан бирга кутубхоначилик соҳасини ривожлантиришга ҳам хизмат қилмоқда.

Айниқса, мазкур ҳужжатда соҳа ходимларининг малакасини ошириш, ўзаро тажриба алмашишларини ташкил этиш орқали жойларда самарали тизим асосида замонавий ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. 18-20 апрель кунлари Термиз шаҳрида ўтказилаётган “Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” мавзусидаги “Central Asia – 2018” XII Халқаро конференцияси ҳам ушбу мақсад йўлидаги амалий ишларнинг биридир.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган конференцияда республикамизнинг турли идоралари ва вазирликлари, болалар, ўсмирлар ва ёшлар кутубхоналари вакилларидан ташқари хорижий давлатлардан  ҳам етук мутахассислар, профессор-олимлар иштирок этади.

Мазкур конференция ўзаро иш-фаолият, алоқа ва тажриба алмашиш имкониятларининг ноёб, ўзига хос қўшилмасидир. Унда республика ахборот-кутубхона инфратузилмасини ривожлантиришнинг асосий босқичлари, ахборот-кутубхона муассасалари, архивлар ва музейларда ахборот-коммуникация технологияларини самарали жорий этиш, соҳанинг меъёрий-ҳуқуқий таъминоти муҳокама қилинади. Шунингдек, мазкур соҳалар бўйича халқаро тажрибалар билан ўртоқлашилади. Ўз навбатида, конференция иштирокчиларининг ўзаро мулоқотлари кенгайишини ҳамда маъруза ва ахборотларидаги мавзулар хилма-хиллигини таъминлайди.

Конференцияда асосий эътибор янги ахборот, компьютер ва интернет технологияларининг аҳволи ва ривожланиш истиқболлари ҳамда уларнинг ахборот-кутубхона ишларига жорий қилинишига, ҳуқуқ ва ишбилармонлик соҳасидаги ахборотлар асосида ресурсларни шакллантиришга, ахборот-кутубхона муассасаларини, илмий, маданий, таълимий ва нашриётлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилади. Шунингдек, конференция дастурига кадрлар тайёрлашнинг замонавий муаммолари ва таълимий технологиялар бўйича шўъбалар ва тадбирлар, шунингдек, ахборот-кутубхона жараёнини автоматлаштириш масалалари, фаолиятнинг ҳуқуқий асослари, ахборот-кутубхона ресурсларини шакллантириш бўйича амалий машғулотлар, маҳорат синфлари ва тренинглар киритилади. Мутахассислар конференция мобайнида ўзаро касбий ҳамкорлик ришталарини боғлайди.

Шоҳидбек АСЛОНОВ,
Фарғона вилоят ахборот-кутубхона
маркази директори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE