Бош саҳифа / Иқтисодиёт / “Termiz city” бунёд этилади

“Termiz city” бунёд этилади

Термизда “Termiz city” мажмуаси қурилади. Мажмуада бизнес марказлари, савдо мажмуалари, меҳмонхона ва офислар, кўп қаватли замонавий уйлар, ресторанлар, сунъий кўл ва мусиқали фавворалар, ер ости автотураргоҳлари, ижтимоий ва бошқа объектлар жой олади.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов ҳамда Германиянинг йирик “Kema” компанияси вакиллари билан ўтказилган учрашувда бу ҳақда келишиб олинган.

“Termiz city” комплекси лойиҳаси “Arch Design Service” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган. Лойиҳага кўра, “Termiz city” замонавий комплексини шаҳарнинг 3 та — Ислом Каримов ҳамда янги қурилаётган лойиҳавий 7-7 кўчалари кесишувидаги 11 гектарли, Алишер Навоий кўчасида барпо этилаётган “Яшил дунё” савдо комплекси ёнидаги 25 гектарли, Беруний ва “Истиқлол” кўчалари туташган майдондаги 4,2 гектарли ҳудудда қуриш режалаштирилмоқда.

Қурилиш ишлари 2019-2020 йилларда амалга оширилади. Бош пудратчи — Германиянинг йирик компанияларидан бири “Kema”. Хорижий ишбилармонлар 2 миллиард АҚШ доллари миқдорида сармоя киритади.

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мен тадбиркор бўлмоқчиман

Тадбиркорлик қилиш учун яратилган шарт-шароит халқимизга берилган катта имтиёз бўлди. Тадбиркорликнинг қайси соҳасига қўл урманг, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan