Бош саҳифа / Маданият / Термиз бахшиларни кутмоқда

Термиз бахшиларни кутмоқда

Мамлакатимизда илк бора ўтказилаётган анжуманга тайёргарлик ишлари якунига етмоқда. Шу муносабат билан Термиз шаҳридаги “Матбуот уйи”да навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари З.Тўраев, «Сурхон тонги», «Заря Сурхана» газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Р.Раҳимова, Ўзбекистон халқ бахшилари Ш.Болтаев, А.Поёнов ва бошқалар Президентимизнинг 2018 йил 1 ноябрдаги “Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарори Сурхон воҳасининг бой тарихини, миллий қадриятлари ва урф-одатларини дунёга намойиш этишга яна бир имконият эканлигини алоҳида таъкидлашди. Халқаро фестивални юксак савияда ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумотлар берилди.

Адиб Собир Термизий номидаги вилоят ахборот-кутубхонасида халқаро фестивални ёритувчи матбуот маркази, Термиз археология музейида намойиш этилаётган машҳур бахшилар ҳаёти ва ижодига бағишланган кўргазма залига, фестивалнинг асосий тадбирлари ўтказиладиган Санъат саройи атрофидаги майдонга медиатур уюштирилди.

Матбуот анжуманида халқ достонларидан парчалар, термалар куйланди. Ўзбекистон халқ бахшилари, соҳа мутахассислари журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

101 нуроний хонадонида

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Хуррам Муртозаев айни дамда 101 ёшни қаршилаган кекса нуронийларимиздан. Кўп йиллар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan