Терим авжида

Тажрибали одам ҳар соҳада керак. Фарҳод Жумаев фермер бўлганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Лекин у бошқараётган “Давлатов Асадбек” фермер хўжалиги аъзолари пахта ва ғалла етиштиришда Термиз тумани деҳқонлари орасида мудом пешқадамлик қилиб келишаяпти.

Масалан, жорий йилда кўпгина деҳқонлар ғалла етиштириш режасини уддалай олмай қолишди. Биз сўз юритаётган фермер хўжалиги аъзолари эса давлатга 103 ўрнига 114 тонна сара дон топширдилар. 25 тонна ҳосил эса деҳқонларнинг ўзига тақсимлаб берилди.

Жамоанинг муваффақиятида тажрибали деҳ- қон Давлат Жумаевнинг ҳам ҳиссаси бор. Чунки у фермер хўжаликлари ташкил этилганидан то ҳозиргача далада. Аввал ўзи катта жамоани бошқарган бўлса, бугун ўғли Фарҳод Жумаевга ҳам таянч, ҳам мураббий, ҳам ёрдамчи ва тажрибали маслаҳатчи. Ўғил отанинг ўгитларига амал қилаётганлиги туфайли хўжаликнинг иқтисодий аҳволи тобора юксалиб бораяпти.

Айни пайтда жамоа деҳқонлари 47 гектар майдонда етиштирилган “оқ олтин”ни тезроқ йиғиштириб олиш учун сафарбарлик билан меҳнат қилишаётир. Сайгул ва Гулзода Ўтаева, Нигора Нуралиева, Ойбаланд Тоғаева, Нигора Қурбонова сингари чаққонқўл теримчиларнинг баракали меҳнати билан бугунгача давлатга 50 тоннадан зиёд сифатли хомашё топширилди. Азаматлар ой охиригача режани уддалаш учун бир тан, бир жон бўлиб ишлашаяпти.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Куйдиргидан эҳтиёт бўлинг

Куйдирги ўткир, шиддатли кечадиган юқумли касаллик бўлиб, қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва ёввойи ҳайвонларда ва одамларда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan