Бош саҳифа / Таълим / ТерДУга ким ректор бўлди?

ТерДУга ким ректор бўлди?

Термиз давлат университетида бўлиб ўтган йиғилишда техника фанлари доктори, профессор Авазжон Мараҳимов университет ректори этиб таништирилди, дея хабар беради вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Йиғилишда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов, Термиз давлат университети ректори Авазжон Мараҳимов сўзга чиқди.

Асосан, сўнгги йилларда мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар илм-фан ютуқларидан оқилона фойдаланиб, кадрлар тайёрлаш сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилаётгани таъкидланди. Бу жараёнда юртимизнинг турли ҳудудларида олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ташкил этилиб, малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжни қоплашга эътибор кучайтирилаётгани қайд этилди.

Айни пайтда Сурхондарё вилоятида ҳам олтита олий таълим муассасаси фаолият юритиб, воҳада эҳтиёж сезилаётган кадрлар тайёрланмоқда. Биргина Термиз давлат университетидаги 13 та факультетда 22 мингдан ортиқ талаба ўзи танлаган касб сирларини чуқур эгаллаётир. Уларга мингга яқин профессор ва ўқитувчилар таълим-тарбия бермоқда.

Яна бир гап. Термиз давлат университети ректори А.Мараҳимов ўтган йиллардаги иш фаолияти давомида қатор масъул вазифаларда ишлаган. Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари, Халқ таълими вазири лавозимларида хизмат қилган. Авазжон Мараҳимов ушбу тайинловга қадар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори лавозимида фаолият юритаётган эди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

5 август куни ОТМга кириш имтиҳонлари бошланади

Бу йилги тест синовлари икки сменада ўтказилади: 1-смена 07:00 да, 2-смена 19:00 да Surxondaryo viloyatida …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan