Бош саҳифа / Таълим / ТерДУда Германия кунлари

ТерДУда Германия кунлари

Германиянинг СЕС (Сениор эхпертен сервисе-Кекса эспертлар хизмати) фонди ва Термиз давлат университети ўртасидаги ҳамкорликка асосан жорий йил 12-29 январда Германия кунлари бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан университетнинг хорижий филология факультетига инглиз ва немис тилларини ўқитиш ҳамда ёш ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш мақсадида германиялик эксперт Илка Бичбеимер ташриф буюрди. Илка хоним касбий маҳорат сирларига бағишланган семинарни ўтказиш билан бирга факультетнинг ўқитувчилар жамоаси ва талабалар билан яқиндан суҳбатлашди.

— Ўзбекистон Қозоғистон давлатига ўхшайди. Негаки, ҳар иккала давлат ҳам Ўрта Осиёдаги ислом динига амал қилувчи, мусулмонлар давлати. Ўзбекистоннинг тарихи ва маданияти ҳам узоқ тарихга эга. Бу ердаги одамлар дўстона ва самимий. Умуман олганда, Ўзбекистон ҳақида ижобий таассуротларга эга бўлганман. Бу ерга келганимда хурсанд бўлдимки, одамлар билан мулоқот қилишга қийналмаслигимдан, чунки мен озгина рус тилида гаплаша оламан. Немис ва инглиз тили эса менинг асосий мулоқот қиладиган тилларим.

Ҳозиргача немис тили ва инглиз тили йўналишидаги талабаларга эрталаб ва тушдан кейин дарс ўтдим. Талабалардаги дарсга бўлган иштиёқ ва астойдил ўқишётганларидан билдимки, улар яхши билим ва кўникмага эга. Одатда, баъзан тил ўрганувчилар сўзларни унутиб, халқаро алмашинувга киришиб кетишлари қийинроқ бўлади. Бироқ шуни гувоҳи бўлаяпманки, мен борган бошқа давлатларга қараганда Ўзбекистондаги талабаларнинг немис ва инглиз тилидан яхши билимга эга эканлар.

Семинар давомида Илка хоним, талабалар ўқишда кўпроқ нималарга эътибор беришлари кераклиги учун маслаҳатлар берди. Мулоқот қилишни канда қилмасликни, энг муҳими, немисча ва инглизча қисқа эртак ва ҳикояларни ўқишлари кераклигини тавсия қилди.

Талабалар Илка хонимдан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Ушбу учрашув ва ўтказилган семинар талаба ёшлар қалбида узоқ муддатгача сақланиб қоладиган бўлди. Негаки машғулот қизиқарли ва ҳар томонлама фойдали ўтди.

Дилбар ТОЖИЕВА,

ТерДУ хорижий филология

факультети немис тили ўқитувчиси,

Моҳинур АБДИЕВА, талаба

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Янги ўқув йилидан хорижий тиллар ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади

021 йил 19 майда давлат раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan