Бош саҳифа / Таълим / ТерДУ ўқитувчи ва талабалари – Словенияда

ТерДУ ўқитувчи ва талабалари – Словенияда

Мамлакатимиз денгиз йўлларига тўғридан тўғри чиқа олмайди. Шу сабаб, автомобиль ва темир йўл транспортлари ёрдамида алоқаларни ривожлантириш жуда муҳимдир.

Вилоятимиз ҳам улкан транспорт салоҳиятига эга бўлиб, мамлакатимизнинг барча йўналишлари бўйича юк ва йўловчи ташиш имкониятларига эга.

Erasmus+ дастурининг олий таьлимда потенциални ривожлантириш йўналишидаги танловда мамлакатимиздаги 7 та олий таьлим муассасаси танлаб олинди. “INTRAS” интеллектуал транспорт тизимлари Ўзбекистонда ахборот коммуникацион тизимлар асосидаги янги магистрлик ўқув дастурлар номли лойиҳасига Термиз давлат университети ҳам жалб этилди. Дастурнинг асосий мақсади 2019-2020 ўқув йилида интеллектуал транспорт тизимлари бўйича магистратура йўналишини очиш, шунингдек, юк ташишда дунёнинг барча мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш ва дунё ҳамжамияти билан алоқаларни ривожлантиришдан иборат.

Лойиҳа доирасида интеллектуал транспорт тизимлари бўйича янги магистрлик дастурлар ишлаб чиқиш, олий таълим базасида 2 та замонавий тарзда жиҳозланадиган ўқув лабораториясини яратиш, зарур адабиётлар билан таъминлаш кўзда тутилган. Лойиҳа дастурига мувофиқ, 1-6 апрель кунлари Термиз давлат университети ўқитувчилари ва талабалари Словения давлатининг Зилина шаҳридаги Зилина университетида ўтказилган ўқув семинарда иштирок этиб қайтишди. У ерда университетимиз талабалари Зилина университетининг етакчи ўқитувчиларидан интеллектуал транспорт тизимларини ривожлантириш бўйича сабоқ олишди.

Зокир САМАТОВ,
ТерДУ ўқитувчиси, лойиҳа координатори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбий ўқув қуроллар

улардан фойдаланишни ўқувчилар ҳам ўрганади Вилоят мудофаа ишлари бошқармасида мактаб ва касб-ҳунар коллежларининг чақирувга қадар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan