Бош саҳифа / Жамият / Темир йўллардан ўтсангиз…

Темир йўллардан ўтсангиз…

Йўллар  чорраҳалардан, кесишмалардан иборат. Бу эса автотранс-портларни бошқараётган ҳайдовчилардан  ниҳоятда эҳтиёткорликни, ҳушёрликни талаб этади. Афсуски, баъзи ҳайдовчилар йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини  унутиб, чорраҳаларда ҳам тезликни ошириб ўтишади. Гап темир йўл кесишмалари ҳақида бормоқда.

Тошғузор — Бойсун — Қумқўрғон янги темир йўл линиясида “Дарбанд темир йўл масофа” ҳудудига қарашли Оқработ — Бойсун — Қумқўрғон — Қудуқли йўналиши бўйича 39 та темир йўл кесишмаси мавжуд. Уларнинг ҳаммаси автомобил йўллари билан туташ темир йўл кесишмаларидир. Булардан 6 таси қўриқланадиган темир йўл кесишмаси ҳисобланади.  Ана шу кесишмаларда ҳар ойда ҳар хил даражада қоидабузарликлар содир этилмокда. Гарчанд темир йўл кесишмаларида поезд вагонлари  яқинлашаётганлигини билдирувчи чироқлар ёниб турганига қарамай, баъзи ҳайдовчилар автомобил (техника)ларини  тўхтатмай “тезроқ ўтиб олай” деган  мақсадда  тезликни ошириш ҳолатлари кузатилмоқда. Баъзи ҳолатларда қўриқланадиган темир йўл кесишмаларида шлагбаумлар туширилганда ҳам ҳайдовчилар поезд вагонлари қаторини ўтишини кутиб турмай,  автотраспортларини ҳайдаб кетиш ҳоллари ҳам учраб турмоқда. Шошқалоқ ҳайдовчиларнинг бу ҳаракатлари бахтсиз ҳодисалар билан тугаши, ҳар икки томон учун ҳам тузатиб бўлмайдиган талофат келтириши мумкин.

“Дарбанд темир йўл масофа” корхонаси “йўл ҳаракати қоидалари”ни менсимайдиган, уларга риоя қилмайдиган,  шошқалоқ  ҳайдовчилар томонидан содир этилаётган бундай нохуш ҳолатлар юзасидан  вилоят  ЙҲХБ га тўлиқ маълумотларни юборади. ЙҲХ ходимлари томонидан “шошма-шошар”  ҳайдовчиларга қаттиқ чоралар кўрилмокда. Йўл тасодифларга тўла. Шу боис мутахассислар томонидан темир йўл яқинида жойлашган  ташкилотлар,  маҳаллалар, ўқув масканлари ва шахсий транспорти бўлган фуқароларни йиғиб учрашувлар  ташкил этиб, темир йўл кесишмаларидан ва темир йўл изидан  ўтиш қоидалари, уларга амал қилмаслик эса салбий  оқибатларга олиб келиши ҳақида батафсил тушунтириш ишлари олиб борилмокда.

Мавриди келганда шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, охирги вақтларда Оқработ —Дарбанд,  Дарбанд — Бойсун,     Бойсун — Қумқўрғон, Қумқўр ғон — Қудуқли  оралиқларида   ва бекатларга яқин масофаларда темир йўл яқинида яшайдиган аҳоли томонидан  темир йўл атрофида чорва молларини боқиш  ва қаровсиз қолдириш ёки  ёш болаларга ишониб ташлаб кетиш ҳолатлари бот-бот учраб турибди. Моллар темир йўлга чиқиб  поездлар ҳаракатини қийинлаштирмоқда. Боз устига ушбу жойларда айрим ёш болалар рельслар устига  ҳар хил нарсалар (тош, темир парчалари ва ҳоказо) лар қўйиб кетиш ва темир йўл атрофидаги йўл белгиларини ағанатиб, ўғирлаб  кетиш ҳолатлари ҳам юз бермокда.

Азиз воҳадошлар, темир йўлдан ўтаётганда  қоидаларга амал қилиш ва темир йўл атрофида  чорва молларини боқиш, қаровсиз қолдириш  ва йўл белгиларини  бузмаслик ҳақида фарзандларимизга тушунтириб  уларга ўрнак кўрсатишимиз керак.

К. НОРМАМАТОВ,
Дарбанд темир йўл масофакорхонаси бошлиғи”,
О. ҚУРБОННАЗАРОВ,
“Ўзтемирйўлназоратдавлавт инспекцияси Қашқадарё филиали бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Армияга кетиш тартиби ўзгарди

Армияни бежизга ҳаёт мактаби дейишмайди. Унинг тарбиясини олган йигитлар ҳам ўзи туғилиб ўсган макон, ота-онаси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan