Бош саҳифа / Жамият / Темир йўлдан ўтаётганда…

Темир йўлдан ўтаётганда…

Йўллар чорраҳалардан, кесишмалардан  иборат. Бу эса автотранспортларни бошқараётган ҳайдовчилардан ниҳоятда эҳтиёткорликни, ҳушёрликни талаб этади.

Афсуски, баъзи ҳайдовчилар йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини унутиб, чорраҳаларда ҳам тезликни ошириб ўтадилар. Гап темир йўл кесишмалари ҳақида бормоқда.

Тошгузар —Бойсун — Қумқўр- ғон янги темир йўл линиясида “Дарбанд темир йўл масофа” корхонаси ҳудудига қарашли Оқработ — Бойсун — Қудуқли йўналиши бўйича 39 та темир йўл кесишмаси мавжуд. Уларнинг ҳаммаси автомобиль йўллари билан туташ. Булардан 6 таси қўриқланадиган темир йўл кесишмасидир. Ана шу  кесишмаларда ҳар ойда ҳар хил даражадаги қоидабузарликлар содир этилмоқда.

Поезд состави яқинлашаётганлигини билдирувчи чироқлар ёниб турганига  қарамай, баъзи ҳайдовчилар “тезроқ ўтиб олай” деган мақсадда автомобиль (техника)ларини тўхтатмай, тезликни оширишмоқда. Масалан, жорий йилнинг 20 январида Шўрчи-Денов бекатлари оралиғидаги йўл кесишмасида Шўрчи тумани “Қўштегирмон” МФЙда яшовчи фуқаро Т. Азизов бош- қарувидаги автомашина  йўловчи поезднинг ҳаракатига хавф солган. Бу ҳолатдан поезддаги фуқаролар ва ҳайдовчининг ўзига зиён етиши мумкин эди. 21 январда Қумқўрғон — Оқжар бекатлари оралиғидаги қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида С. Ғаниев томонидан худди шундай қоидабузарлик содир этилган. Бундан ташқари, баъзи ҳайдовчилар қўриқланадиган темир йўл кесишмаларида шлагбаумлар туширилганда ҳам поезд состави ўтишини кутмай, автотранспортларини ҳайдаб кетиш ҳолати рўй бермоқда. Афсуски, шошқалоқ ҳайдовчиларнинг бу хилдаги хатти-ҳаракати бахтсиз ҳодиса билан тугаши, тузатиб бўлмайдиган талофат келтириши ҳеч гап эмас.

“Дарбанд темир йўл масофа” корхонаси томонидан қоидабузар ҳайдовчиларга чора кўриш юзасидан вилоят ЙҲХБга маълумотлар юборилмоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари “шошқалоқ” ҳайдовчиларга нисбатан чоралар кўраяпти. Аммо барибир қоидабузарлик бўлиб турибди. Йўл тасодифларга тўла. Ҳамиша ҳушёрлик зарур.

К. НОРМАМАТОВ,
“Дарбанд темир йўл масофа” корхонаси раҳбари
О. ҚУРБОНАЗАРОВ,
“Ўзтемирйўлназорат” давлат инспекцияси
Қашқадарё филиали бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan