Бош саҳифа / Жамият / Телефондаги беҳаёлик

Телефондаги беҳаёлик

Мактаб ёшидаги болаларга телефон ўйинлари-ю, турли хилдаги клиплар бўлса кифоя. Баъзида гувоҳи бўлганимиздек, ёш болалардан тортиб катта одамларгача интернетдаги ижтимоий тармоқларда эрталабдан-кечгача термулиб туришини кўрамиз.

Қизиқ, бу инсонлар интернетдан қай усулда фойдаланишади? Салбийми ё бўлмаса ижобий?

— Тўғри, телефондан интернет орқали турли сайтларда бизга тегишли маълумотлар жуда кўп бўлса-да, ёшларга, айниқса, ўғил болаларга ўйинлар ўйнаш қизиқроқ, — дейди Ф. Нормуродов.

— Биз мактабда ўқиб юрган вақтда тенгдошларим ҳамда синфдош дўстларимда кўп функ цияли алоқа воситаси бор эди. Бу алоқа воситасида турли ўйинлардан ташқари беҳаё клиплар ҳам борлигини, дарс вақтида ўқиш-изланиш ўрнига телефондан кўзини узмай кўраётганларининг гувоҳи бўлганмиз. Бу ҳам етмагандек,  йигитлар синфдош қизларни ҳам таклиф қилиб, бирга кўришига нима дейсиз? — дейди М. Пардаева.

Наҳотки, ота-оналар фарзандларини шу йўсинда тарбия олаётганини билмаса? Олиб берган қимматбаҳо алоқа воситаси ичида нималар борлигига қизиқмаса, бир бор текшириб кўрмаса! Ота-оналар мажлисида алоқа воситалари олиб келмаслик тўғрисида сўз борса, баъзи ота-оналар фарзандидан хабардор бўлиб туришини пеша қилади.

Ҳурматли ота-оналар, фарзандларингиз мактабда ёки ўқиш вақтида овқатланиш учун берган пулингизга “пайнет” қилишади-да, турли хилдаги беҳаё видеоларни тенгдошлари билан кўради. Бу бола тарбиясига салбий таъсир қилмайдими? Баъзи қизларнинг ҳам бундай видеоларни кўришига нима дейсиз? Ҳозирги кунда ёшларнинг оила нималигини билмасдан туриб тўй қилиши, кўп вақт ўтмасдан ажрашиб кетишига битта сабаб шу эмасми?

Бола тарбияси оиладан бошланади. Оилада қандай муҳит бўлса, бола ҳам шу муҳитга мослашади. Болаларни назорат қилиш ота-оналарнинг бурчи ва вазифаси. Уларга кўпроқ вақт ажратиш сиз, ота-оналарнинг қўлингизда. Келажакда ўз ишининг устаси, яхши касб соҳиби бўлишига ёшликдан қизиқтиринг! Келажакда, албатта, сиз кутган, сизни ҳурмат қиладиган фарзанд бўлиши ҳеч гап эмас.

Зарина ЛОДОНОВА,
ўқувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan