Бош саҳифа / Жамият / Телефонда сўзлашиш қимматга тушадими?

Телефонда сўзлашиш қимматга тушадими?

Эшитишимча, транспорт воситасини бошқариш пайтида телефондан фойдаланганлик учун жарима миқдори оширилибди. Айни пайтда ушбу жарима миқдори қанча?
Ғ.ЗИЯДУЛЛАЕВ, 
Қумқўрғон тумани

Жорий йил22 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришкиритилди. Унга мувофиқ, эндиликда транспорт воситасини бош- қариш вақтида ҳайдовчиларнингтелефондан фойдаланиши энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (илгари икки баравар эди).

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганиданкейин бир йил давомида такрор содир этилса, энг кам иш ҳақининг тўрт баравари(илгари уч баравар) миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

Янги қонунга кўра, транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлик учун маъмурий тартибда қандай жавобгарлик белгиланади?
О. БЎТАЕВ, Қизириқ тумани

Маъмурийжавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддаси, биринчи қисмидабелгиланганидек, транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш транспорт воситасинибошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энгкам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади(илгари фақат транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан учйилгача муддатга маҳрум этиларди). Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспортвоситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, энгкам иш ҳақининг қирқ баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш суткамуддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Саволларга ИИБ ЙҲХБ ходими Аброр ЧОРИЕВ жавоб берди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE