Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Текширишлар самараси

Текширишлар самараси

Вилоят давлат солиқ бошқармаси республика мувофиқлаштирувчи кенгаш рухсатномаси асосида 2 та хўжалик юритувчи субъектда қисқа муддатли текшириш ўтказди.

Текширувда Термиз шаҳар “Айритом” кўчасида фаолият кўрсатаётган “Jarjaxon Fayz Savdo” хусусий корхонасига қарашли дорихонада сотувчи харидорга 135 минг сўм нақд пулга назорат чекини бермаганлиги, шунингдек, шохобча ғазнасида сақланаётган 549 минг 500 сўмни назорат касса машинасидан ўтказмаганлиги аниқланди. Дорихона маъмуриятининг масъулиятсизлиги сабаб, 13 турдаги жами 879 минг 500 сўмлик яроқлилик муддати ўтиб кетган дори-дармон воситалари ҳамда фақат шифокор кўрсатмаси билан берилиши лозим бўлган 1 турдаги 1198,8 сўмлик кирим ҳужжатлари ва 9 турдаги 1376,4 сўмлик сифат сертификати мавжуд бўлмаган ноқонуний дори маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Шунингдек, шаҳардаги ат Термизий кўчасида фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркор Баҳром Худойназаровнинг савдо шохобчасида ўтказилган текширувда харидорга 245 минг сўмлик савдо чекини назорат кассасидан ўтказмаганлиги маълум бўлди. Шохобчада кирим ҳужжатлари ва сифат сертификатлари бўлмаган 31 турдаги жами 54 миллион 430 минг сўмлик ҳар турдаги эркаклар кийим-кечаклари вақтинчалик олиб қўйилди.

Илёс РАҲМАТОВ,
вилоят солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Божхонадан ўтиш янада қулай!

Қўшни давлатлар билан алоқаларимиз янада кенгайиб, чегарадан ўтиш тартиби анчайин осонлашгандан сўнг, кўпчиликда ташқи ҳудуддан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan