Бош саҳифа / Жамият / Текинхўр зарпечак

Текинхўр зарпечак

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўздавкарантин” инспекциясининг 2019 йил 31 майдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида ўсимликлар карантинидаги бегона ўтларни йўқотишга қаратилган долзарб ўн беш кунлик”ни уюшқоқлик билан ўтказиш тўғрисидаги буйруғига асосан қишлоқ хўжалигига катта зарар етказувчи бегона ўтларга, яъни зарпечак, какраларга қарши курашиш ҳаммамизнинг бурчимиздир.

Ҳудудларимизда кўпроқ учрайдиган бегона ўтлардан бири зарпечакдир. Бу текинхўр гулли ўсимликнинг 200 дан ортиқ тури мавжуд. Мамлакатимизда бу зараркунанданинг 17 хили қайд этилган. Улар жуда кенг тарқалган бўлиб, суғориладиган ва лалми ерларда, шунингдек, чўл ҳамда тоғли ҳудудларда ҳам учраб туради. У ўсимликка чирмашиб, махсус сўрувчи қисми орқали унинг озиқ моддалари билан озиқланади. Меваси кўсакчадан иборат бўлиб, биттадан олтитагача уруғи бўлади.

Зарпечак асосан март-апрель ойларида кўрина бошлайди. 4-5 сантиметр чуқурликдан ўсиб чиқиши ва бир ҳафтагача ёлғиз яшаши мумкин. Агарда ёнида бошқа ўсимлик бўлса, уни чирмаб, ширасини сўриб, текинхўрларча ҳаёт кечиради. У май ойи охирида гуллай бошлайди ва бир ўзи 100 минглаб уруғ етиштиради. Ҳайвонларнинг ошқозонидан ўтган уруғлар ўз хусусиятини йўқотмайди. Шунинг учун ҳам чиримаган гўнг унинг тарқалиши учун манба бўлади. Зарпечак билан зарарланган ўсимликлар ўсиш ва ривожланишидан орқада қолиб, ҳосилдорлиги камайиб кетади. Аксарият ўсимликлар бутунлай нобуд бўлади. Уларнинг тарқалиши олдини олиш учун, аввало аниқланган зарпечаклар уруғламай туриб чопиш, агар уруғлаганлари бўлса, ёқиб юбориш, ерни чуқур шудгорлаб, кўмиб юбориш, чиримаган гўнглардан фойдаланмаслик тавсия этилади.

А. Абдусаматов, С. Тўхташев,
вилоят ўсимликлар карантини
давлат инспекцияси инспекторлари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE