Бош саҳифа / Жамият / Текин пишлоқ қопқонда

Текин пишлоқ қопқонда

Кимдир меҳнат қилиб, ҳалол йўл билан даромад топса, кимдир эса нафсига қул бўлиб, осон бойиб кетиш мақсадида таъмага қўл уради.

Афсуски, бундай дунёқараш  эгаси ҳамиша ҳам наф кўравермаслигини жуда кеч – боши деворга урилганидан сўнг англаб етади.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси ва Термиз шаҳар бўлими томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда  фуқаро  Р.Борцованинг (исм-шарифи ўзгартирилган) аризасига асосан  ўтказилган тезкор тадбирда,   бюджетдан ташқари, пенсия жамғармаси Термиз шаҳар бўлими  бош инспектори  Р.Бўриев (исм-шарифи ўзгартирилган) фуқаро Р.Борцованинг  пенсия тайинлаш бўйича ишларини унинг фойдасига ҳал қилиш учун ундан 500 минг сўм  пора олган вақт- да далилий ашё билан ушланган.

Бел оғритмай пул топишни ният қилган,  бир фуқарони пора бериш жиноятига ундаган Р.Бўриевга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида бу жиноят иши кўриб чиқилди ва тегишли ҳукм ўқилди. 

Акмал ХЎЖАЕВ,
департаментнинг Термиз шаҳар
бўлими  инспектори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE