Бош саҳифа / Жамият / Техник регламент

Техник регламент

Ўзбекистон Республикасининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги қонуни юртимизда ишлаб чиқариш жараёни, иш ва хизматлар, маҳсулот-ларга талаблар ўрнатиш ва қўллашнинг янги тизимини белгилаб берди.

Ваҳоланки, фуқаролар ҳаёти, соғлиғи, жисмоний ва юридик шахслар, давлат мулкини ҳимоялаш, атроф-муҳит муҳофазаси, ҳайвонот ва ўсимликлар хавфсизлиги шунингдек, истеъмолчиларни чалғитишга қаратилган ҳаракатларни бартараф қилишга қаратилган техник регламентларнинг қабул қилиниши техник жиҳатдан тартибга солишнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Техник жиҳатдан тартибга солишнинг асосий принциплари этиб техник регламентларни қўллашнинг мажбурийлиги, бир хиллиги, уларнинг миллий ва халқаро меъёрий ҳужжатларга мувофиқлиги ҳамда техник регламентни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш тартиби тўғрисидаги ахборотнинг очиқлиги белгиланган. Шунингдек, техник регламентларда маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигини таъминлашга доир биологик, ахборот, саноат ва ишлаб чиқариш, электр хавфсизлари каби 16 тага яқин талаблар белгиланган.

Хўш, савол туғилади, аслида техник регламентнинг ўзи нима? Техник регламентларга маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлиги тавсифлари, атамаларга, ўров-идиш, тамғаларга ёки ёрлиқларга ҳамда уларни акс эттириш қоидаларига ва маҳсулотни идентификация қилишга доир талаблар, маҳсулотлар намуналарини олиш ва уларни синовдан ўтказиш қоидалари, шунингдек, давлат назоратини амалга ошириш тартиблари киради.

Техник регламентларда маҳсулотнинг конструкциясига ва бажарилишига доир талаблар бўлмаслиги лозим, инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилиши хавфи даражаси  ҳисобга олинган ҳолда маҳсулотнинг конструкцияси ва бажарилишига доир талаблар йўқлиги сабабли маҳсулот хавфсизлиги таъминланмаслиги ҳоллари бундан мустасно.

Маҳсулотлар, ишлар ва хизматлардан узоқ   муддат фойдаланилиши   оқибатида ёки йўл   қўйиладиган хавф даражасини   аниқлаш имкониятини бермайдиган бошқа омиллар таъсири сабабли инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига, юридик ва жисмоний шахслар,   давлатнинг мол-мулкига зарар етказадиган  маҳсулотлар,  ишлар  ва хизматларга доир  талаблар техник регламентларда  бўлмаслиги керак. Бунда техник регламентларда эҳтимол тутилган  зарар  тўғрисида ҳамда инсоннинг ҳаёти ва соғлигига, атроф-муҳитга зарар етказилиши хавфи қайси омилларга боғлиқ бўлса, шу омиллар ҳақида истеъмолчиларни хабардор қилишга доир талаблар бўлиши мумкин.

Техник регламентлар тугал бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида тўғридан-тўғри амал қилади ҳамда уларга фақат белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш йўли билан   ўзгартирилиши мумкин.

М.МАЖИДОВ,
вилоят ССМДК сертификатлаштириш
идораси раҳбари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan