Бош саҳифа / Маданият / ТЕАТР ИЖОДИЙ САФАРДА

ТЕАТР ИЖОДИЙ САФАРДА

Жарқўрғон халқ театри жамоаси томонидан воҳа аҳлини, хусусан ёшларни терроризм, миссионерлик, одам савдоси ва гиёҳвандлик балоларидан асраш, дунё аҳлини ғайриинсоний ва ғайриқонуний фаолиятлари билан ташвишу таҳликага солиб келаётган турли оқимларнинг таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш мақсадида “Кафансиз кўмилганлар“ (С. Қодиров ва Эркин Норсафарлар ҳаммуаллифлигида) номли драма саҳналаштирилган ва Термиз шаҳридаги 15 та мактаб, 11 та коллежда ўқувчиларига намойиш этилган эди.

Ҳаваскор ёшлардан иборат ушбу жамоа спектакл намойишини воҳа миқёсида давом эттириб, Узун, Сариосиё, Денов, Олтинсой, Шўрчи, Қумқўрғон, Жарқўрғон ва Термиз туманларидаги коллеж ва мактаб ўқувчиларига намойиш этилди.
Халқ театри жамоаси эндиликда ушбу спектаклни воҳамизнинг қолган туманлари мактаб, коллежи ўқувчилари ва кенг жамоатчилигига намойиш этишни кўзда тутилган.

Ш. АЛЛАНАЗАРОВА,
Термиз шаҳридаги 9-Давлат ихтисослашган умум таълим мактаби ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Энди заргарликка эътибор кучаяди

Президентмиз ва ҳукуматмиз иқтисодиётни жадал ривожлантириш, соҳаларни модернизация ва диверсификация қилиш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan