Бош саҳифа / Жамият / Театр – давр кўзгуси

Театр – давр кўзгуси

Қадимдан театр ҳаёт мактаби сифатида эътироф этилган. Бугун кино, компьютер, интернет ри-вожланган бир пайтда ҳам театр ўз ўрни, тар-биявий аҳамияти, маданият ва маънавият ўчоғи эканлиги билан алоҳида ажралиб туради.

Кеча халқаро театр куни барча жойда бўлгани каби вилоятимизда ҳам кенг нишонланди.

Термиз шаҳридаги “Гранд Алмаз” тўйхонасида ана шу сана муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда  вилоят мусиқали драма театри, вилоят Қўғирчоқ театри жамоалари, вилоят ҳокимлиги, жамоатчилик вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Халқаро театр куни муносабати билан барча театр ходимлари ва санъаткорларни вилоят  ҳокими Э. Турдимов самимий табриклаб, уларнинг хайрли ва эзгу ишларига муваффақиятлар тилади. Ишда ва ижодда алоҳида фаоллик кўрсатган бир гуруҳ театр ходимларига вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Байрам иштирокчиларига вилоятимиздаги эл севган санъаткорлар ижросида концерт дастури намойиш этилди. Дастурхон устида санъаткорлар бир-бирини самимий қутлашиб, эзгу тилаклар билдиришди. Театр ходимлари номидан сўз олган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳамид Орипов берилган имтиёзлар, яратилаётган қулайликлар учун Президентимизга ва ҳукуматимизга миннатдорчилик изҳор этиб, воҳа театр ходимлари бу эътибор ва эътирофга яраша ижод қилиши, амалий меҳнатлари билан жавоб беришга тайёр эканлигини баён этди.

Тадбир иштирокчиларда самимий таассурот қолдирди.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan