Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Тажриба ўзини оқлади

Тажриба ўзини оқлади

Анча йилдан бери деҳқончилик билан шуғулланиб келаётган Қизириқ туманидаги Мустақиллик СИУ таркибидаги “Жалолиддин Тангиров” фермер хўжалиги аъзолари бу йил ғўза парваришида янгича усул қўллашди.

Далага чигитни олти қаторлаб экишганди. Эрта баҳорда уларнинг бу тажрибасига баъзилар қўшилмади, “ғўза ғовлаб кетади”, дейишганди. Аммо фермер хўжалиги етакчиси, тажрибали деҳ- қон Камол Бабанов янгиликдан чўчимади. Ғўза парваришини мутахассислар маслаҳатига амал қилган ҳолда ташкил этди. Натижа чакки эмас. Бугун даладаги ғўзаларда шиғил-шиғил кўсаклар бодроқдек очилиб, кўпларни маҳлиё қилмоқда. Биринчи  терим ҳисобига деҳқонлар ҳар гектар пахтазордан 37 центнердан “оқ олтин” йиғиштириб олиб, шартнома режасини уддаладилар. Ҳозиргача теримчиларга 7,5 миллион сўм нақд пул тарқатилди. Меҳнатга яраша даромад топаётган Нигора Чориева, Соҳиба Маманова каби ўнлаб теримчилар бошқаларга ўрнак кўрсатишаяпти.

— Чигитни олти қаторлаб экиш тажрибасини бу мавсум 6 гектар майдонда синов сифатида қўлладик. Ҳосил мўл бўлиши, ўз вақтида агротехник тадбирлар бажарилса ғўза ғовламаслиги исботланди. Келгуси йил бу тажрибани кенг майдонларда қўлламоқчимиз, — дейди фермер хўжалиги етакчиси Камол Бабанов.

У.НОРМАТОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Деҳқонларга қўшимча даромад

Бу йил ғаллакорларимиз юқори ҳосил етиштириб, давлатга дон сотиш режасини ошириб бажаргани кўпчиликка маълум. Яхши …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE